Ўтган олти ойда 440 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ва уй шароитида тайёрланган таомлар савдоси тақиқланди 

Ўтган олти ойда 440 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ва уй шароитида тайёрланган таомлар савдоси тақиқланди 

https://t.me/aoka_uz

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 36 ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилиб, 176 нафар фуқаролар жабрларган, улардан 52 нафарини болалар ташкил этган.

Шу билан бирга, ваколатли органни хабардор этган ҳолда республикадаги 279 та деҳқон бозорларидан 61 тасида санитария назорати амалга оширилди ва уларнинг барчасида санитария қоидалари, нормаларига риоя этилмаётганлиги аниқланди.

Ўрганишлар мобайнида хавфсизлиги кафолатланмаган, яроқлилик муддати ўтган, органолептик кўрсаткичлари бўйича нормаларга жавоб бермайдиган 440 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган таомлар савдоси тақиқланиб, истеъмолдан олиниб, ўрнатилган тартибда йўқ қилинди.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш ва тайёрлаш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича омбудсманнинг рухсати билангина амалга оширилиши сабабли тегишли назорат тадбирлари ўз вақтида ўтказилмаяпти.

 Овқатдан заҳарланиш холатларни олдини олиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:

-        барча деҳқон бозорларида сут ва сут маҳсулотлари, гўшт маҳсулотлари,балиқ маҳсулотлари ва қандолат маҳсулотларини сотиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда ушбу маҳсулотларнинг савдо павильонларидан сотилишини таъминлаш;

-        деҳқон бозорига сув таъминотини киритиш, оқова сувларни йиғиш тизимини ташкил этиш, ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари фаолиятини тартибга солиш, жамоат хожатхоналари, махсус чиқиндихоналар ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўриш;

-        катта йўл ёқалари, аҳоли гавжум жойлар ва бозорлар атрофларида рухсат этилмаган ва шарт-шароитлар яратилмаган жойларда барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлар савдосига чек қўйиш мақсадида ишчи гуруҳлар ташкил этиб, рейдлар ўтказиш;

-        кўча-кўйларда чанқоқ босди ичимликларнинг (айронлар, гўжа, морс, квас, шарбатлар, музқаймоқ, қимиз ва бошқалар) совутгичсиз сотилиши ҳолатларига чек қўйиш;

-        мунтазам равишда тўй ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда гуруҳли касалланишларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ва тушунтириш тадбирларини амалга ошириш бўйича зарур чораларни кўриш;

 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича омбудсманнинг рухсатини олмасдан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш ва таом тайёрлаш жараёнида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишга рухсат бериш;

- консерваланган маҳсулотларни уй шароитида тайёрлашга йўл қўймаслик чораларини кўриш ва аҳолига унинг салбий оқибатлари ҳақидаги аҳборот-маърифий маълумотларни етказиш;

- бозор радиоузеллари орқали юқумли касалликлар ва овқатдан заҳарланиши холатлари профилактикаси бўйича мутахассислар чиқишлари (матнларни тайёрлаб бериш) орқали тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш;

- аҳоли орасида санитария маданиятини янада юксалтириш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали соҳа мутахассисларининг чиқишларни уюштириш.

 - Санитария-эпидемиология хизмати томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларга риоя этилиши устидан тизимли назоратни ташкил этиш, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда ўрнатилган тартибда маъмурий таъсир чораларини кўриш.    


Report Page