Ўтган олти ойда 287,4 млн доллар миқдорида қурилиш материаллари ва хизматлари экспорти амалга оширилган

Ўтган олти ойда 287,4 млн доллар миқдорида қурилиш материаллари ва хизматлари экспорти амалга оширилган

https://t.me/aoka_uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан 2022 йилда соҳа корхоналарига 600 млн доллар миқдорда қурилиш материаллари ва хизматларини экспорт қилиш режа кўрсаткичлари. Жумладан, январь-июнь ойлари учун 232,8 млн доллар миқдорида экспорт қилиш режалаштирилган эди. 

Жорий йил 6 ойлиги якуни бўйича олинган тезкор маълумотларга кўра  тармоқ корхоналари томонидан 287,4 млн доллар миқдорида қурилиш материаллари ва хизматлари экспорти амалга оширилиб, белгиланган режа 123 фоизга бажарилди. Бу 2021 йил жорий даврига нисбатан 227 фоизга ёки 161 млн долларга кўп демакдир.

Юқоридаги экспорт кўрсаткичлар 49 млн доллар металл буюмлар, 40 млн долларлик ПВХ профил, труба ва фитинглар, 39 млн долларлик керамик плитка ва керамика буюмлари, 19 млн долларлик алюмин профил ва панеллар, 16 млн долларлик гулқоғоз ва бошқа девор қопламлари, 15 млн долларлик қуруқ қурилиш қоришмалари ва цемент маҳсулотлари, 7 млн долларлик таббий пардозбоп тошлар, 5 млн долларлик иссиқлик сақловчи материаллар, 5 млн долларлик ойна ва ойна маҳсулотлари каби қурилиш материаллар экспорт қилиш ҳисобига эришилди.

Эътиборли жиҳати, аксарият қурилиш материаллар бўйича тармоқда янги қувватларни яратилиши ва модернизация қилиниши, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, ҳамда янги корхоналарни экспортга жалб қилиниши ҳисобига баъзи турдаги қурилиш материаллари экспортини 2021 йил шу даврига нисбатан бир неча баробарга оширишга муваффақ бўлинди. Мисол учун,

2021 йилга нисбатан металл буюмлар 7 баробарга, керамик плиткалар 3 баробарга, табиий пардозбоп тошлар 3 баробарга, гулқоғоз 2 баробарга, ПВХ профил, труба ва фитинглар 2 баробарга кўп экспорт қилинди.

Жорий йилнинг ўтган ҳисобот даврида қурилиш материаллари экспорти географияси анъанавий ҳисобланган бозорлар яъни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистондан ташқари Афғонистон, Россия, Литва, Туркия, Украина, Озарбайжон, Хитой ва Эрон давлатлари ҳисобига кенгайтирилди.

Қурилиш материалларининг асосий экспорт бозорлари бўлиб қўшни республикалар бозорлари ҳисобланиб, ушбу давлатларнинг умумий экспортдаги улуши қарийб 71 фоизни ташкил этмоқда. Хусусан, давлатлар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, Қозоғистонга – 77,5 млн долларлик, Қирғизистонга – 37,8 млн долларлик, Тожикистонга – 28,8 млн долларлик, Россияга – 22,7 млн долларлик, Туркманистонга – 12,0 млн долларлик, Литвага – 11,8 млн долларлик, Хитойга – 8,6 млн долларлик, Польшага – 8,1 млн долларлик,

Туркияга – 5,3 млн долларлик қурилиш материаллари экспорти амалга оширилган.


Report Page