Ўтган олти ойда 20 мингдан зиёд ишсиз фуқарога 21 млрд 487 минг сўм ишсизлик нафақаси тўланган

Ўтган олти ойда 20 мингдан зиёд ишсиз фуқарога 21 млрд 487 минг сўм ишсизлик нафақаси тўланган

https://t.me/aoka_uz

АОКАда ўтказилган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари  Мавжуда Мирзаева 2022 йилнинг 6 ойи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

2022 йилнинг 1 чорак якуни бўйича республикада меҳнат ресурслари сони 19 млн 400 минг нафарни ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 101,1 фоизга ёки 220 минг кишига ошган.

Меҳнат ресурсларидан иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони

13 млн 600 минг кишини ташкил этиб шундан, расмий секторда банд аҳоли сони 6 млн. 100 минг нафарни, норасмий секторда банд бўлганлар сони

5 млн 700 минг нафарни республикадан ташқарига ишга кетганлар сони 1 млн. 800 минг кишини ташкил этган.

Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 млн. 400 минг кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,2 фоизни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 16-30 ёшгача бўлганлар орасида - 14,9 фоиз, аёллар орасида -  12,8 фоизни ташкил этди.

2022 йилнинг 1 апрель ҳолатида республикамизда иқтисодий нофаол аҳоли 4 млн 400 минг кишини ташкил этди.

II. Бандлик органлари томонидан кўрсатилган хизматлар

2022 йилнинг январь-июнь ойлари давомида 438 минг иш билан банд бўлмаган шахсларга бандлик хизматлари кўрсатилди.

Бунинг учун, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 301 млрд.сўм маблағ ажратилди.

Жумладан, туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан 210 минг нафар ишсиз, шунингдек, чет элдан қайтиб келган фуқароларни мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашилди

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринларига 13,0 минг нафар эҳтиёжманд шахсларни ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, “Ягона миллий меҳнат тизими” электрон базаси орқали

253 минг, шундан давлат ташкилотларида 95 минг, хусусий субъектларда

158 минг бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар аниқланди.

Мазкур бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ish.mehnat.uz ва ish2.mehnat.uz сайтларида оммага эълон қилиниб, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Ишсиз фуқароларни вақтинчалик бандлигини таъминлаш мақсадида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳамда буюртмачи иш берувчлилар билан ҳамкорликда вақтинчалик Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этилиб, мазкур ишларга 108 минг фуқаролар жалб этилди.

Жамоат ишларига жалб этилган фуқароларга иш ҳаққи тўловлари учун 108,0 млрд.сўм маблағ тўлаб берилиб, вақтинчалик даромад манбаига эга бўлишлари таъминаланди.

22 минг 247 нафар ишсиз “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга 54,4 млрд.сўм субсидия маблағлари ажратиш орқали бандлигига кўмаклашилди.

Жумладан, 18 минг 342 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолиятиларини йўлга қўйишлари ҳамда ўзини ўзи банд қилишлари учун 42 млрд. 53 млн.сўм;

3 минг 905 нафар фуқароларни ишга қабул қилган иш берувчиларни рағбатлантириш мақсадларида 12 млрд. 345 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Касб-ҳунарга ҳамда етарли малакага эга бўлмаган фуқароларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўқитиш мақсадида Ишга марҳамат Мономарказлари, касбга ўқитиш марказалари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғигларида касбга ўқитиш масканлари фаолияти йўлга қўйилди.

Меҳнат органлари йўлланмалари асосида 2022 йил январь-июнь ойлари давомида 76 минг 47 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга жалб этилди.

Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ўқишга жалб қилинган шахсларга стипендия ва ўқув харажатлари учун 22 млрд. 225 млн.сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, касб-ҳунарга ўқитиш курсаларини муваффақиятли тамомлаган 3 минг 687 нафар фуқароларга меҳнат қуроли ва асбоб-ускуна харид қилиш учун 11 млрд. 485 млн.сўм субсидия ажратиш орқали эгаллаган мутахассисликлари орқали ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилди.

Ишсиз фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 20 минг

247 нафар ишсизларга ўзлари учун муносиб иш топгунига қадар 21 млрд.

487 млн.сўм ишсизлик нафақаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириб берилди.



Report Page