Ўтган олти ойда 18704 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган

Ўтган олти ойда 18704 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

“Янги Ўзбекистонда тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусида 2023 йил 3-7 июль кунлари Тошкентда ўтказилган Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида 5-6 июль кунлари “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро аёллар Форуми ўтказилди.

Форумда Швейцария, Сингапур, Эрон, Миср, Қозоғистон, Россия, Италия, Туркия, Қирғизистон каби 9 та давлатдан нуфузли меҳмонлар, Ўзбекистондаги хорижий мамлакатларнинг аёл элчилари ҳамда 150 нафар маҳаллий раҳбар аёллар ва фаол хотин-қизлар иштирок этди.

Форум давомида хорижий меҳмонлар томонидан кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда иқтисодий имкониятларни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди

Форум натижасида, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳаларида халқаро стандартлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти янада такомиллаштирилиши, гендер сиёсатининг турли соҳалари бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

“Фаровон оила - келажак пойдевори” шиори остида оилаларни мустаҳкамлаш борасида республика маҳаллаларида 62 183 та тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Барча ҳудудларда “Миллий либослар-миллатимиз кўзгуси”, “Миллий либос – миллат қиёфаси” шиори остида 2 000 дан зиёд тадбирлар, кўргазмалар, кўрик-танловлар, давра-суҳбатлари ўтказилди.

Маҳаллаларда, туман, шаҳар ва вилоят миқёсида “Аёли эъзозланган юрт”, “Аёл – жамият кўзгуси”, “Аёл – меҳр, садоқат ва тараққиёт тимсоли” шиори билан 11 882  та маданий-маърифий тадбирлар комплекси ташкил этилди.

Обрў-эътиборли ва ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёлларнинг саъй-ҳаракатларини бир ғоя ва бир мақсад остида бирлаштириш мақсадида 150 минг нафарга яқин  аъзога эга “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди. 111 241 та кўчаларда фаоллар иштирокида сайловлар ўтказилиб, 118 195 нафар “Кўчабоши” ва “Уйбоши” аёллар сайлаб олинди, бугунги кунда “Кўчабоши аёллар” ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракатларининг қуйи бўғиндаги фаолияти ўзаро уйғун ҳолда иш олиб бормоқда.

Ҳаракатнинг энг ташаббускор аъзолари 832 та секторга бириктирилди. Улар томонидан 34 375 тa маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Ҳисобот даврида 208 та туман (шаҳар)да “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан туркум тадбирлар ташкил этилди. Ҳафталик доирасидаги тадбирларга 24 574 нафар олима ва оқила аёллар, 19 880 нафар раҳбар аёллар, 268 нафар Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари жалб этилди.

1 738 нафар олима аёллар ҳамда илм-фан соҳасидаги турли кўрик-танловларда, олимпиадаларда ғолиб ва совриндор бўлган хотин-қизлар,

287 нафар инновацион лойиҳа яратган ногиронлиги бор иқтидорли қизлар рағбатлантирилди.

Олий маълумотли хотин-қизлар сафини кенгайтириш, оғир ижтимоий вазиятдаги, боқувчисини йўқотган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида xotin-qizlar.uz платформаси орқали 50 668 нафар талабгорларнинг аризалари қабул қилинди. Белгиланган мезонлар асосида 38 702 нафарига олий таълим муассасаларга тавсиянома берилди;

Шунингдек, мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотли бўлмаган 12 563 нафар хотин-қизлардан аризалар қабул қилинди, белгиланган мезонлар асосида

11 992 нафарига тавсиянома берилди.

Жорий даврда Қўмита марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармалари ходимларидан Америка Қўшма Штатлари, Хитой Халқ Республикаси, Миср Араб Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Эрон Ислом Республикаси, Швейцариянинг Женева шаҳарларида хизмат сафарлари ташкил этилди ҳамда ўқув семинар-тренингларда иштирок этиб келинди. Ушбу ташрифлар давомида 2 та икки ва кўп томонлама ҳужжат ва меморандумлар имзоланди.

Шунингдек, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда соҳага оид 12 хил мавзуда семинар-тренинглар ўтказилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамкорлигида “Ўзаро ҳамкорлик орқали Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш” қўшма лойиҳасини амалга оширди. Лойиҳанинг бошланғич нуқтасида чегараолди ҳудудлардан 32 нафар Ўзаро Бириктирув Гуруҳлари ташкил этилди ва барча бириктирув вакилларининг бизнес режалари ўрганиб чиқилди ҳамда ўз бизнесларини бошлаш учун зарур бўлган техника анжомлар билан таъминланди, биснеслари молиялаштириб берилди.

БМТнинг (ЮНИСЕФ) Болалар жамғармаси ҳамкорлигида “Қуролли можароли ҳудудлардан қайтарилган аёллар ва болаларни ҳаётга қайта реинтеграция қилиш” республиканинг барча соҳа мутахассислари учун семинар-тренинглар ташкил этилди.

 Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш бўйича Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида 18 704 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди. Ҳимоя ордери бериш натижасида 7965 та оилани яраштиришга, 9720 та оилада низони бартараф этишга эришилган.

          Ҳозирги кунда Ўзбекистон психологлари ассоциацияси билан биргаликда маҳалла хотин-қизлар фаолларида оилалар билан ишлашда низоли вазиятларнинг олдини олиш, хотин-қизларга ҳуқуқий-психологик ёрдам кўрсатиш борасида психологик билимларини шакллантириш мақсадида 2023 йилнинг 24 июль кунидан бошлаб барча ҳудудларда семинар-тренинглар ўтказилиши белгиланди.


Report Page