Ўтган олти ой давомида мактабгача таълим тизимида Ички аудит хизмати томонидан 188 та назорат тадбирлари ўтказилган

Ўтган олти ой давомида мактабгача таълим тизимида Ички аудит хизмати томонидан 188 та назорат тадбирлари ўтказилган

https://t.me/aoka_uz

Фуқаролар томонидан тизимдаги коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар берилишини осонлаштириш мақсадида @antikorr_mdo номи билан телеграм канали ташкил этилиб, тарқатма материал кўринишида барча Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг кириш эшигига жойлаштирилган бўлиб, 2021 йил давомида вазирликка 489 та мурожаат ва хатлар келиб тушган, шундан 218 таси фуқаролардан, 271 таси идора ва ташкилотлардан келиб тушган.

2022 йилнинг I ярим йили давомида вазирликка 307 та мурожаат ва хатлар келиб тушган бўлиб, шундан 102 таси фуқаролардан, 205 таси идора ва ташкилотлардан келиб тушган мурожаатлардир.

Ўтган давр мобайнида вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш комплаенс-назоратини амалга ошириш бошқармаси ходимлари томонидан 14 та ҳолатда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари Бош прокуратурага оширилган, 18 та ҳолатда коррупцион ҳолатларга алоқадорлиги учун ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган, 8 та ҳолатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган, 8 та ҳолатда интизомий жазо турлари қўлланилди.

Шу билан бир қаторда, бугунги кунда тизимда кўп учраётган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда “инсон омили”ни камайтириш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

- Давлат мактабгача таълим ташкилотларида ишламаган шахсларга иш ҳақи ҳисоблаш ва йўлланмасиз болаларни ноқонуний қабул қилиш ва сақлашни олдини олиш мақсадида - Давлат мактабгача таълим ташкилотларида ходимлар, ишчилар ва тарбияланувчиларни ҳисобга олишнинг рақамли (Face ID) тизими жорий этиш;

- Давлат-хусусий шериклик асосида битим имзолашдаги коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида давлат-хусусий шериклик битимларини имзоланиш жараёнини электрон тарзда амалга ошириш;

- Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан субсидиялардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида тарбияланувчиларни ҳисобга олишнинг рақамли (Face ID) тизимини жорий этиш ва бу тизимдаги ахборотни Молия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги ахборот дастурига интеграция қилинишини таъминлаш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Мактабгача таълим соҳасида коррупцион ҳолатларни бартараф этилишида Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит хизмати томонидан соҳада йўл қўйилган молиявий, ҳуқуқий томонидан ҳам ишлар амалга оширилмоқдаки, натижада 2022 йилнинг 6 ой давомида ҳудудий мактабгача таълим бўлимлари ва мактабгача таълим ташкилотларида 188 та назорат тадбирлари ўтказилди.

Ўрганишлар натижасида қуйидаги молиявий хато-камчиликлар аниқланган:

Ўзлаштириш ва камомадлар3,7 млрд.сўмни ташкил этган;

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича

5,6 млрд.сўмни ташкил этиб, ўзлаштиришларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, иш ҳақига ажратилган маблағлар асосан: “ўлик жонлар”га иш ҳақи ёзиш орқали иш ҳақларини ноқонуний ҳисобдан чиқарилган;

иш хажмини тўлиқ бажармаган ходимларга ортиқча иш ҳақи тўлаш;

моддий рағбатлантириш жамғармасини ноқонуний сарфлаш;

пластик карталарга ноқонуний пулларни ўтказиш орқали ўзлаштириш;

тўлов қайдномаларида қайд этилган нақд пулларни бермаслик;

ўриндошлик асосида ишловчиларга ҳамда меҳнат таътилларини нотўғри хисоблаш ва бошқа холатларда ортиқча тўловларга йўл қўйилган.

Кейингиси, Озиқ-овқат маҳсулотлари харажатларига ажратилган маблағларни ноқонуний сарфлаши ва ўзлаштиришларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, озиқ-овқат харажатларига ажратилган маблағлар асосан:

озиқ-овқат махсулотларининг омбор ва ошхонадаги камомади;

меъёрга нисбатан озиқ-овқатларни ортиқча хисобдан чиқариш;

таомномага нисбатан хисоботларда ортиқча хисобдан чиқариш;

етказиб берилган махсулотга нисбатан ортиқча маблағ ўтказиш ва бошқалар.

Шунингдек,  Давлат ҳусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти учун бюджетдан ажратилган субсидия маблағлари ортиқча сарфланиши – 8,7 млрд.сўмни ташкил этиб ноқонуний молиялаштирилиш қуйидагилардан иборат.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида Низом” талабларига амал қилмаган ҳолда Оилавий НМТТларига 3 ёшга тўлмаган ва 7 ёшдан катта болалар учун субсидия ажратиш;

Битим имзоланмаган давр учун субсидия ажратиш;

Умуман ва вақтинча фаолият юритмаган давр учун субсидия ажратиш;

Молия органлари томонидан субсидия олиш учун НТММлар томонидан буюртманомани туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билан келишмаган бўлсаларда субсидия ажратиш каби холатларга йўл қўйилган.

Навбатдаги қонунбузилиши ҳолати Харидларнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда 3,8 млрд. сўмлик шартномалар тузилганлигида кузатилган.

Айрим холатларда аукцион харидлар ўрнига тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ёки махсус ахборот порталига эълонларни жойлаштирмасдан харид қилинган.

Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилиб комиссия аъзоларига тегишли тадбиркорлик субъектидан харидлар амалга оширилган.

Шунингдек, Бюджет ва ташкилот хисобига қўшимча хисобланган даромадлар 2,1 млрд.сўмни ташкил этган.

ортиқча бойликларни кирим қилиш, асоссиз хисобланмаган бадал тўловларини хисоблаш, асоссиз хисобланган кредитор қарздорликларни камайтириш, асоссиз хисобдан чиқарилган мулкни қайта кирим қилдириш, мулкни сотишдан тушган маблағларни 50%ни махаллий бюджетга йўналтириш каби йўллар билан бюджет ва мактабгача таълим ташкилоти фойдасига қўшимча хисобланди.


Report Page