Ўтган йилда янги ташкил этилган 3 та миллий маданий марказга Давлат бюджетидан 20 млрд. сўмга яқин маблағ ажратиш белгиланган

Ўтган йилда янги ташкил этилган 3 та миллий маданий марказга Давлат бюджетидан 20 млрд. сўмга яқин маблағ ажратиш белгиланган


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги Фармони билан тасдиқланган “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 229, 230, 231-бандлари ижроси таъминланди.

Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 1 та қонун, 2 та Президент қарори, 18 та ҳукумат қарори ва фармойиши лойиҳалари тайёрланди.

Бугунги кунда Қўмита мамлакатимиздаги 156 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда.

1.2023 йилда янги 3 та миллий маданий марказ ташкил этилди. Миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 20 млрд. сўмга яқин маблағ ажратиш белгиланган.

2. “Миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат бошқаруви тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.

3.  “Жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони, шунингдек 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон - 2030“ стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида Қўмитага юклангаан вазифалар бажарилди:

- “Миллий маданий марказлар қошидаги фольклор ансамблларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси;

- “Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги Давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори лойиҳаси;

- “Мамлакат ҳудудида яшовчи турли миллат ва элатларнинг маданияти, тили, урф-одатлари ва анъаналарини сақлаб қолиш, ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ўзбекистоннинг рақамли этноконфессионал атласини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 


Report Page