Ўтган 8 ойда 39 та ҳолатда гуруҳли заҳарланиш қайд этилган

Ўтган 8 ойда 39 та ҳолатда гуруҳли заҳарланиш қайд этилган

https://t.me/aoka_uz

АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш, мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Кейинги пайтларда республика аҳолиси ўртасида умумий овқатланиш шахобчалари, тўйхоналар, мактабгача таълим ташкилотлари, шу жумладан уй шароитида тайёрланган, сифатсиз маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ гуруҳли овқатдан заҳарланиш ва “Ботулизм” касалликлари қайд этилиши ортиб бормоқда.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабековнинг таъкидлашича жорий йилнинг ўтган           8 ойи давомида 39 та ҳолатда гуруҳли заҳарланиш қайд этилиб, уларда 414 нафар фуқаролар жабрланган, жабрланганларнинг 86 нафари болалардир.

Қайд этилган овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг келиб чиқиши сабаблари таҳлил этилганда:

– аксарият умумий овқатланиш объектлари, нодавлат таълим муассасалари ошхоналари санитария қоида ва меъёрлари талабларига мос келмаган ҳолда фаолият юритаётганлиги (ошхоналар лойиҳа бўйича қурилмаган, асосий ва ёрдамчи цехлар ташкил этилмаган, иссиқ сув билан таъминланмаган ва ҳ.к.);

 -ошхоналарнинг жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган ва мавжудлари эса маънан эскирган ёки носоз ҳолатда эканлиги;

– таом тайёрлаш учун сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлатилиши;

– умумий овқатланиш объектлари ошпазларининг кўпчилиги соҳа бўйича ўқимаганлиги, уларнинг таом тайёрлаш технологияларини, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш қоидаларини билмаслиги;

– аксарият ҳолларда “Санитария минимуми” ўқув курсларида ўқимаган, санитария қоида ва меъёрлари, эпидемияга қарши элементар талабларни билмайдиган, тиббий кўрикдан ўтмаган ходимлар ишга жалб этилаётгани аниқланди.


Report Page