Ўтган 10 ой давомида республика истеъмолчиларига 51,3 млрд кВт-соат электр энергияси етказиб берилди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,2 фоизга кўп

Ўтган 10 ой давомида республика истеъмолчиларига 51,3 млрд кВт-соат электр энергияси етказиб берилди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,2 фоизга кўп

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси Баҳодир Эшмуратов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамизнинг 3 та вилоятида умумий қуввати 1154 мегаваттга тенг бўлган 5 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 100 мегаватт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди. Эътибор бериш керакки, ушбу лойиҳалар давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хорижий компаниялар томонидан амалга оширилди.

Ушбу 6 та электр станция йилига 9 миллиард 660 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 353 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Станциялар қурилиши давомида 3 260 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида 445 нафар янги иш ўрни яратилди.

Яқин кунларда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида 220 мегаватт қувватли замонавий иссиқлик электр станцияси ҳам ишга туширилади. Шундай қилиб, бир йилда 7 та замонавий электр станция ишга туширилмоқда.

Ишлаб чиқарилган электр энергиясини истеъмолчиларга сифатли етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ўтган ўн ойда юқори кучланишли 8 та подстанция модернизация қилиниб, уларнинг қуввати 1 116 мегавольт амперга оширилди. Шунингдек, 3 минг километрдан зиёд электр узатиш тармоқлари ва 1 033 та трансформатор пунктлари янгиланди.

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида республикамизда жами 60,6 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 млрд кВт-соатга ёки 105,1 фоизга кўпни ташкил қилади.

Шунингдек, ўтган ўн ой давомида республика истеъмолчиларига 51,3 млрд кВт-соат электр энергияси етказиб берилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 млрд кВт-соатга ёки 105,2 фоизга кўпни ташкил қилади.

Куз-қиш даврини беталафот ўтказиш мақсадида газ таъминоти корхоналарида 244 та, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарида 439 та аварияга қарши бригада ташкил этилди.

Куз-қиш даврида республика истеъмолчиларига жами 34 млрд 565 млн кВт-соат (ўтган куз-қиш мавсумига нисбатан 2 млрд 254 млн кВт-соатга кўп) электр энергияси етказиб берилиши режалаштирилган. Мавсум давомида аҳолига 10 млрд 759 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилади.

Куз-қиш даврида истеъмолчиларга жами 30,6 млрд куб метр табиий газ етказиб берилади. Шундан 10,4 млрд куб метр ҳажмда аҳоли истеъмолчиларига ва 20,2 млрд куб метри – иқтисодиёт тармоқларига етказилади.

Суюлтирилган газ таъминоти тизимидаги 85 та газ тўлдириш пункти ҳамда 1058 та газ ташувчи ва тарқатувчи автотранспорт воситасининг доимий техник соз ҳолатда ишлаши таъминланган.

Шу билан бирга аҳоли истеъмолчиларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, жорий йил якунига қадар 12,7 минг дона қўшимча маиший газ баллони етказиб берилади.

15 сентябрдан бошлаб бугунги кунгача аҳоли истеъмолчиларига 401 минг тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилди. Йил якунига қадар 882 минг тонна кўмир маҳсулотларини етказиб берилади.

Шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, суюлтирилган газ захирасини яратишда 447 та маҳалла (овул) фуқаролар йиғинидаги 168 мингдан зиёд хонадонга 10 693 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши таъминланади.

Хулоса қилиб айтганда, Энергетика вазирлиги ва вазирлик тизимидаги барча ташкилотлар томонидан истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.


_________

Матбуот анжуманидан иқтибослар

✔️ Шерзод Хўжаев, энергетика вазири ўринбосари:

«АСКУЭ тизимини жорий қилганимиз битта масалада адолат ўрнатди — энди тўловни амалга оширмаган истеъмолчи энергия ёки газ билан таъминлаймайди. Ушбу тизим ишга тушгач, электр энергиясини истеъмолчига етказиб беришдаги узилишларни уч баробарга қисқартирдик. Охирги беш йилда қурилган электр станциялари ундан олдинги 25 йилда ҳам қурилмаган.

Электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — ускуналарнинг эскирганлиги ёки етарли эмаслигида эмас. Балки станцияларимизда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслигида. Масалан, Ўзбекистондаги мавжуд электрнинг 90 фоизи иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади. Бунинг қарийб 85 фоизи табиий газ воситасида.

Масалан, 2016 йилгача Ўзбекистонда битта замонавий буғ-газ иссиқлик станцияси қурилган — 2012 йилда Навоий иссиқлик электр станциясида. Аммо 2016 йилдан кейин Навоийда битта, Таллимаржонда иккита, Тўрақўрғон электр станциясида иккита, Тахиатош электр станциясида иккита ва Тошкент электр станциясида битта буғ-газ қурилмаси барпо этилди. Буларнинг барчаси давлат инвестицияси ҳисобидан қурилди».

✔️ «Қайси ҳудудларда электр энергиясидаги узилишлар ярим ёки бир соатдан ошиб кетаётган бўлса, бунинг сабабларини ўрганамиз. Керак бўлса, камчиликларга йўл қўйган масъулларга чора кўрамиз».

«Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида электр энергияси кўп исроф қилинмоқда. Шу боис шаҳардаги ёритиш чироқлари ва электрон реклама эълонларини вақти-вақти билан ўчириш режалаштирилмоқда».

Report Page