Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти 1,6 млрд сўмлик лаборатория ва техникалар билан таъминланди

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти 1,6 млрд сўмлик лаборатория ва техникалар билан таъминланди

Расмий хабарлар

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 1,6 млрд сўмга лаборатория ва техника жиҳозлари билан таъминланди. Ҳозирги кунда ушбу замонавий ускуналар долзарб мавзулар юзасидан тадқиқотларни олиб борилишида асқотмоқда.

Шунингдек, илмий-тадқиқот институти мутахассисларнинг етакчи хорижий муассасаларда малака ошириши ва тажриба алмашиши учун имконият яратилди. Қишлоқ хўжалиги ва биология фанлари маркази (CABI) ва Халқаро молия корпорацияси (IFC) кўмагида Институтнинг 20 нафар ходимлари малакаси оширилди. Шунингдек, соҳадаги халқаро илғор тажрибалар, илм фан ютуқлари, инновацион технологияларни қўллаш бўйича 400 нафар агроном-инспекторнинг тажриба алмашиши таъминланди.

Соҳада 6 та янги инновацион ишланма яратилиб, 5 та ўқув қўлланма, 14 та тавсиянома, 54 тадан ортиқ илмий мақолалалар чоп этилди.

Соҳа кадрлари малакасини ошириш мақсадида онлайн курслар ташкил этилиб, махсус видео дарсликлар тайёрланди.

Жахон банкининг лойиҳасига асосан янги турдаги фойдали ҳашаротлар - энтомофаглар кўпайтириш, иқлимлаштириш учун замонавий биолаборатория ташкил этилди. Бу борада Россиянинг илмий-тадқиқот институти билан ҳам ҳамкорлик асосида қатор зараркунандаларга қарши энтомофагларнинг “пикромерус” ва “теленомус” турлари интродукция қилиниб, кўпайтирилиши йўлга қўйилди. Бундан ташқари, Бутунроссия Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот институти билан имзоланган илмий ҳамкорлик меморандуми ва йўл ҳаритаси бўйича бошқа йўналишларда ҳам тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Италиянинг “SigmaItaly” компанияси билан ферамон тутқичларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Ипаниянинг KIMITECH компанияси билан эса миробиологик воситаларни аниқлаш ва ишлаб чиқиш бўйича келишув имзоланди.

Яна бир илмий ҳамкорлик Туркиянинг Қишлоқ хўжалиги илмий маркази (БАТЕМ) билан йўлга қўйилди. Бунда кимёвий ва биологик воситаларни синовларини ўтказишга келишиб олинди.

Молдовия, Туркия ва Россия копманияларнинг янги турдаги ферамон тутқичлари синовдан ўтказилди.

Соҳани автоматлаштириш борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, институт олимлари томонидан ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш соҳасини автоматлаштириш ва инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида олтинкўз энтомофагини кўпайтириш инкубатори ва трихограммани тарқатиш ускунаси яратилди.

Ўтказилган илмий тадқиқотлар самарасини эр эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, кластерлар раҳбари ва мутахассисларига етказиш мақсадидап ҳар бир ҳудудда дала семинарлари ўтказилди. Бунда зарарли организмларни аниқлашдан тортиб, уйғунлашган кураш чоралари бўйича батафсил маълумот бериб келинмоқда. Бугунги кунга қадар илмий-тадқиқот институти олимлари иштирокида 220 дан ортиқ ана шундай учрашувлар ўтказилди.

Бундан ташқари, институт олимлари ҳудудлар кесимида “Фермерлар мактаби” ўқув методикаси асосида 46 мингдан ортиқ фермер хўжалиги раҳбарларининг ўқитилишида ҳам иштирок этдилар.

Шунингдек, ер эгаларини соҳадаги сўнгги маълумотлар билан таништириш мақсадида қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатига хавф солувчи зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг асосий турлари рўйхати ҳамда тарқалиши мумкин бўлган майдонлар бўйича башоратномалар ҳар ойда ишлаб чиқилиб, ҳудудий бошқармаларга юборилмоқда.


Report Page