Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги бош директори раҳбарлигида семинар бўлиб ўтди.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги бош директори раҳбарлигида семинар бўлиб ўтди.

Самарқанд вилояти


Юртбошимиз раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мавжуд мева-сабзавотчилик кластерлари ва фермер хўжаликларида “GSP+” тизими доирасида Европа талабларига жавоб берадиган маҳсулотларни етиштиришни кўпайтириш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги бош директори И.Эргашев раҳбарлигида семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда, “Булунғур Сандвик” МЧЖ ҚК, “Самарқанд Гарден Пласт” МЧЖ, “Агромир” МЧЖ, биолаборатория ва бошқа бир қатор ташкилот раҳбарлари ва соҳа вакиллари иштирок этишди.


Семинарда аҳолини зарурий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш борасида карантин хизматининг аҳамияти, озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари ва фаол табиий биологик усуллардан кенгроқ фойдаланиш орқали экологик тоза экспортбоп маҳсулотлар етиштириш юзасидан зарурий тушунча ва топшириқлар бериб ўтилди. Шунингдек, “GSP+” тизими доирасида маҳаллий мева-сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотларни Европа бозорларига экспортини кенгайтириш масалалари ҳақида тўхталиб, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш, экспортёр тадбиркорларни кўпайтириш, жалб қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.



Айни пайтда вилоятда 22 550 гектар майдоннинг 2 910 гектарида мева-сабзавотлар етиштиришга ихтисослаштирилган 15 та кластер фаолият олиб бормоқда. Шундан, 19 640 гектар майдон 2 756та фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. 

Семинарда агентлик раҳбари Европа очиқ бозорига кириб бориш, маҳсулотларни халқаро талабларга мувофиқлаштириш, ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимида ишларни сифатли олиб бориш уни юритишда экспортёрлар, агрокластерлар, тадбиркорлар, фермерлар муаммоларини ҳам ўрганиб чиқди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олиниб, талаб ва таклифлар ўрганилди.

 

 

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати


Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin                       



Report Page