Ўрганишларда 764 723 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди
АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:
Бош прокурорининг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижросини таъминлаш борасида барча зарур
чоралар кўрилмоқда.
Аввало, аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни тезкорлик билан бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилаларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда.
Жумладан, уларнинг 181 тасининг уй - жойи
таъмирланиб, 57 тасига янги уй - жойлар қуриб берилиши таъминланди.
Шунингдек, 2 минг нафардан ортиқ эҳтиёжманд оиланинг ишсиз аъзолари бандлиги таъминланди.
“Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 246 минг 673 нафар хотин - қизлар ва 36 минг 687 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш, уларнинг ташаббусларини кўллаб - қувватлашга доир ишлар
изчил давом эттирилмоқда.
Утган даврда 3 минг 158 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6 минг 277 нафарига ижарага ер ажратилишида, 1 минг 526 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5 минг 036 нафарига ўзини ўзи банд қилишида, 4 минг 062 нафарининг касб - ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида, 9 минг 988 нафарига контракт пули тўлаб берилишида кўмаклашилди.
Аҳоли бандлигига қаратилган дастурлар ижросини таъминлаш борасида назорат кучайтирилган ҳолда олиб борилмоқда.
Хусусан, ўтказилган ўрганишларда 764 минг 723 та янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари, 327 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,3 млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.
Прокурорлар ташаббуси билан 582 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 8 минг 759 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.
Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 4,2 млрд. сўми талон - торож қилинганлиги аниқланиб, 52 та жиноят иши қўзғатилди.
Тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлар ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга доир вазифалар ижросига қаратилди.
Тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг 15 минг 650 нафарига “Тез ёрдам” тамойили асосида амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Шундан, 3 минг 406 нафар тадбиркорга
552 млрд. сўмлик кредит, 325 нафарига ер майдони, 85 нафарига бино ажратилиши, 602 нафарига рухсатнома ва лицензия берилиши,
4 минг 058 нафарини муҳандислик тизимига уланишида амалий кўмак берилди.
Натижада, фаолият кўрсатмаётган 5 минг 755 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 7 мингдан ортиқ иш ўринлари йўқотилишининг олди олинди.
Шунингдек, 6 минг 540 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 14 минг 580 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Шу билан бирга, 10 минг 789 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб,
бартараф этилди ҳамда 8 минг 030 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 2 426 та муаммолар ижобий ҳал этилди.
Кредит маблағлари талон - торожлигининг олдини олиш, муаммога айланган кредит қарздорликларининг қайтарилишини таъминлаш ишлари устидан назорат янада кучайтирилди.
Прокуратура органларининг аралашуви билан қарздорликларнинг 9,2 трлн. сўми амалда ундирилди, 8 трлн. Сўмлик кредитлар бўйича гаровдаги мулкларнинг сотувга чиқарилиши таъминланди, 1,3 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздорларнинг иш ҳақига қаратилди.
Ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 2 трлн. сўми талон - торож қилинганлиги аниқланиб, банк ва
мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 646 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Ҳудудларни ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришга доир дастурлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, бюджет маблағла-
рининг мақсадли сарфланишини таъминлаш, талон - торож қилинишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.
2024 йилги инвестиция дастури ижросини таъминлашда қурилиш сифати ва маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 29 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар ва 47 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олди олинди.
Олиб борилган назорат тадбирларида қонунни бузган 347 нафар шахс интизомий, 1 минг 520 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди.
1 минг 909 нафар мансабдор шахслар
расман огоҳлантирилди, 196 нафар жисмо-
ний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.
Шунингдек, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 215 та жиноят ишлари қўзғатилиб, давлатга етказилган 35 млрд. сўми ундирилди.
******************
Аҳолининг коммунал хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис ташкилотларидан бўлган қарздорлигини ундириш бўйича кўрилаётган чоралар изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, бошқарув сервис корхоналарининг 455 млрд. сўмлик, иссиқлик корхоналарининг 319 млрд. сўмлик, ичимлик суви корхоналарининг 1,7 трлн. сўмлик қарздорликлари ундирилди.
Хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида республикадаги маҳаллалар нинг 4 минг 708 тасида ёки 50 фоизида жиноят қайд этилмади, 3 минг 778 таси
ёки 40 фоизида жиноятчилик барқарор сақланиб
қолинишига ва камайишига эришилди.
Тезкор - қидирув соҳасида ҳам назорат кучайтирилиб, ноаниқ шароитларда содир этилган 11 минг 418 та жиноят фош этилиши ҳамда қидирувда бўлган 4 минг 491 нафар шахснинг ушланиши таъминланди.
Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговда қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш чоралари доирасида:
– суриштирув ва тергов органларининг 42 минг 625 нафар шахсга нисбатан 34 минг 194 та жиноят иши ўрганилиб, судларга юборилди;
Бевосита прокуратура органлари томонидан:
– 8 минг 770 та жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказилиб, 7 минг 849 нафар шахсга нисбатан 5 минг 135 та жиноят иши судларга
юборилди, жиноят оқибатида етказилган 1,9 трлн. сўмлик зарар ундирилди.
Фаолият ошкоралигини таъминлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш соҳасида:
аҳолига янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун – моҳиятини етказиш мақсадида 93 минг 719 та тадбир ташкил этилди, шундан
28 минг 468 таси оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилди;
– Бош прокуратура расмий веб - сайтида 2 минг 440 та, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида кенг жамоатчилик учун қизиқарли бўлган 7 минг 320 та
маълумотлар, тезкор хабарлар, юқори резонансга сабаб бўлган воқеа ва ҳодисалар ҳақидаги ахборотлар эълон қилинди.
Прокуратура тизимида амалга оширилган ишлар ҳақида 14 та брифинг тадбирлари ўтказилди.