Ўлимига ўзаро жанжал сабаб бўлганлиги аниқланди

Ўлимига ўзаро жанжал сабаб бўлганлиги аниқланди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 7 январь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшаган Н.Қ.нинг жасади топилган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 7 январь куни “Хардури” МФЙ Янгиҳаёт қишлоғида яшовчи А.Х. маст ҳолда ўзаро жанжал сабаб Н.Қ.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Х. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page