Ўгай онанинг қилмишлари

Ўгай онанинг қилмишлари

ЖИБ Наманган вилоят суди

Дунёда меҳр-муҳаббат деб аталувчи шундай фазилат борки, ушбу фазилат инсонларни ўзаро бир бирига боғлаб турувчи энг асосий ришталардан бири ҳисобланади. Агар биз ён атрофимизни яхшилаб кузатадиган бўлсак, бу каби туйғулар ҳатто ҳайвонларда ҳам мужассамлаштирилганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Лекин агар бу каби ҳислат инсонда йўқоладиган бўлса,  у ҳаттоки энг йиртқич ҳайвонлардан вахшийроқ кўринишга келиши мумкин.

Сабоҳат (исми шарифи ўзгартирилган) 2014 йилда не орзулар билан оқ либосни кийиб, бир хонадонга бир дунё орзулар билан кириб келди, лекин афсуски оиладаги низоли ҳолатларни кўпайиши, барча умидларини пучга чиқариб, турмуш ўртоғи билан ажрашишга мажбур бўлди. Шундан кейин, 2015 йилда ўз розилиги билан Икромга (исми шарифи ўзгартирилган) унинг қарамоғида вояга етмаган Дилнаво, Дилафруз ва Исмоил фарзандлари борлигини билган ҳолда шаръий никоҳ орқали турмушга чиқди. Ўзи собиқ турмушидан етарли меҳр кўрмаган Сабоҳат Икромнинг фарзандларига меҳр мурувват кўрсатиш ўрнига уларга нисбатан тазйиқ ўтказиб, уларни вояга етмаганлигини билган ҳолда турли ҳил уй ишларига жалб қилганлиги, қилган ишларидан айб топиб уларни турли хил тарзда жазолагани хаттоки вояга етмаган Исмоилни доимий равишда қўли, бел тасмаси ва калтак билан уриб, сўкиб, хақорат қилиб келганлиги, бундан ташқари турмуш ўртоғи Икромни Қирғизистон Республикасига ишлаш учун кетган вақтларида Исмоилни яхши ўқий олмаганлиги учун қўл ва оёқларига игна суқиб қийнаб, бу ҳақида бирортасига айтсанг ўлдираман деб қўрқитганлиги албатта соф инсоний туйғуларга ёт бир холат эканлиги айни ҳақиқатдир.

Юқорида содир этган ҳаракатлари учун жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди томонидан Сабоҳатга нисбатан ҳукм ўқилиб, жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланди.


Жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди раиси Ш.Ахмедов

Report Page