“ЎЗРТХБ” АЖ НИНГ 2019 ЙИЛ 9 ОЙЛИК ЯКУНЛАРИ

“ЎЗРТХБ” АЖ НИНГ 2019 ЙИЛ 9 ОЙЛИК ЯКУНЛАРИ

Пресс служба

“ЎзРТХБ” АЖ умумий савдо айланмаси ҳажми 2019 йилнинг 9 ойлик якунига кўра 31 642,2 млрд сўмни ташкил қилди ва 2018 йилнинг 9 ойлик якунига нисбатан 41% га ўсди. Кичик ва хусусий тадбиркорлар иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2018 йилнинг мос даври билан солиштирганда 36% га ўсиб, 15 504,7 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдолари орқали тузилган битимларнинг ҳажми 2018 йилнинг 9 ойлик якунига нисбатан 35% га ўсиб, 27 758,5 млрд сўмни ташкил этди. Сотувчи корхоналар савдолар давомида бозор нархларининг шаклланиши эвазига 1 586,2 млрд сўмлик қўшимча даромад олишди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида электрон давлат харидлари бўйича 2 657,5 млрд сўмлик битимлар тузилиб, маблағларнинг тежалиши – 542,9 млрд сўмни ташкил этди. Кўргазма ярмарка савдоларида 26% га ўсиб, 1 112,6 млрд сўмлик битимлар тузилди.

Шунингдек биржанинг онлайн аукционида 113,2 млрд сўмлик 26 820 авторақамлар сотилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 4,1млн сўмни ташкил этди.

Биржанинг валюта савдо майдончаси ва кўргазма-ярмарка савдолари орқали 105,8 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22% га кўпдир. Шу жумладан биржа экспортининг таркибини пахта толаси (47%), полиэтилен (31,5%), нефть маҳсулотлари (13%) ва суюлтирилган газ (7,8%) каби товар позициялари эгаллашди.

Жорий йилнинг 9 ойлик якунига кўра “ЎзРТХБ” АЖ га 13332 фуқаролар мурожаатлари, шу жумладан 157 таси жисмоний шахслардан ва 1175 таси юридик шахслардан келиб тушди. Бундан ташқари биржанинг Call-маркази томонидан 34097 та телефон қўнғироқлари қабул қилинган, ҳамда 705 та қўнғироқлар “Ишонч телефони” бўйича келиб тушган. Мазкур мурожаатлар аниқ муддатларда ва сифатли кўриб чиқилиб, кўтарилган масалалар бўйича қонунчилик доирасида тегишли ечимини топиш чоралари кўрилган.



Report Page