“ЎЗНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯ” ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАБИИЙ ВА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗНИНГ ЙИРИК МИҚДОРДА ЎҒИРЛАНИШИ ҲОЛАТЛАРИ ХАҚИДА ҲАБАР БЕРМОҚДА.

“ЎЗНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯ” ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАБИИЙ ВА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗНИНГ ЙИРИК МИҚДОРДА ЎҒИРЛАНИШИ ҲОЛАТЛАРИ ХАҚИДА ҲАБАР БЕРМОҚДА.

https://t.me/minenergy_uz

Кўплаб огоҳлантиришларга ва белгиланган тартибда чоралар кўрилганига қарамай, якка тартибдаги бизнес вакиллари, шунингдек Республика аҳолиси тарафдан табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслиги давом этмоқда. Жамоатчилик назорати ва фуқароларнинг газдан фойдаланишда бефарқлиги қонунбузарларнинг жазосиз қолишига ва уларнинг эркин ҳаракатларига ёрдам беради. Шуни эсда тутиш керакки, газ таъминотидаги узилишларнинг асосий сабабларидан бири газ тармоқларига тартибсиз, рухсатсиз уланишдир.

Ангрен шаҳрида ўтказилган профилактика тадбирлари давомида, газ таъминоти ташкилотининг баъзи “манфаатдор” шахслари Ангрен шаҳрида суюлтирилган газни қабул қилиш ва тарқатиш жараёнида шахсий манфаатларга эга эканлиги маълум бўлди.

Жорий йилнинг август ойида Ангрен шаҳрида суюлтирилган газни газ баллонларда тарқатиш бўйича профилактика тадбирлари давомида жами 344 млн. 35 минг сўмлик 83 минг 860 кг ҳажмдаги суюлтирилган газ асоссиз равишдан ҳисобдан чиқарилганлиги аниқланди. Бундан ташқари, Ангрен шаҳридаги истеъмолчилар билан ўтказилган оғзаки мулоқот натижасида, суюлтирилган газнинг нархи сунъий равишда оширилганлиги маълум бўлди. Яъни, 20 кг. лик бир дона газ баллон учун давлат томонидан белгиланган имтиёзли нарх 19 минг сўм бўлишига қарамасдан, истеъмолчилар ўртача 23-24 минг сўмдан тўлаб борилаётганлиги маълум бўлди. 

Шунингдек, жорий йилнинг 30 август куни “Ўзнефтгазинспекция” томонидан Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар давомида газ таъминотига ноқонуний уланиш орқали “Юксак Парранда” МЧЖга қарашли битум ишлаб чиқариш цехида жами 299 минг 140 метр куб табиий газдан фойдаланиб 298 млн. 616 минг сўмлик зарар етказганлиги аниқланди.

Умуман олганда, жорий йилнинг 16 августидан 30 августига қадар Республика бўйича профилактика табирлари натижасида жами 1 млрд. 698 млн сўмдан ортиқ 2 млн. 98 минг метр куб бўлган табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланган 133 улгуржи истеъмолчи аниқланди.

Хусусан, Навоий вилоятида жойлашган “Зарарфшон Голден Груп” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида 314 млн сўмдан ортиқ, 315 минг метр куб, Самарқанд вилоятида жойлашган “Фортуна Голд Инвест Лтд” МЧЖга қарашли газбетонли ғишт ишлаб чиқариш цехида 99 млн сўмдан ортиқ миқдордаги 282 минг метр куб, шунингдек, Тошкент вилоятида жойлашган “Progress Agro Business” МЧЖ, “Донг Сан” МЧЖ, “Glass Tech Servis” МЧЖ, корхоналарига қарашли паррандачилик фермаларида ва битум ишлаб чиқариш цехларида жами 503 млн сўмдан ортиқ 602 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Умуман олганда, жорий йилнинг бошидан 2000 га яқин табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, тегишли чоралар кўриш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Шуни ёдда тутиш зарурки, ўғриликлар аҳолига газ каби қимматли хом ашёнинг тўлиқ миқдорда етказиб берилмаслигига сабаб бўлади. Бу мамлакатда тобора ривожланиб бораётган бандлик механизмини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётга зарар етказади. Шу билан бирга айрим масъул шахсларнинг ноҳалоллиги Ўзбекистон раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ишларга нисбатан аҳолининг ишончига путур етказади.   

 

 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати "Ўзнефтгазинспекция" матбуот хизмати билан ҳамкорликда

 


 



Report Page