"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" АЖ "ГАЗПРОМБАНК" АЖ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" АЖ "ГАЗПРОМБАНК" АЖ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА


Жорий йилнинг 27 январ куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида "Газпромбанк" АЖ (Россия) Бошқарув раиси ўринбосари  Алексей Матвеенко бошчилигидаги делегация билан ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Энергетика вазири ўринбосари Умиджон Исроилов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев иштирок этди.

Музокараларда банк нефт ва газ соҳасида фаол ҳамкорлик қилиб келаётгани алоҳида таъкидланди. Умумий молиялаштирилиш қарийб 900 миллион доллар маблағни ташкил этади, жумладан углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириш Дастури, GTL заводининг қурилиши, Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш ва бошқалар.

"Газпромбанк"АЖ раҳбарияти Сурхондарё вилоятида газ-кимё мажмуасининг қурилиши ва “Мустакилликнинг 25 йиллиги" конини қўшимча разведка қилиш ва ривожлантириш бўйича" каби бошқа инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш орқали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида томонлар энергетика соҳасининг барча соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини биргаликда кўриб чиқишга келишиб олдилар.


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Report Page