ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР АТОМ ЭНЕРГИЯСИНИ МАМЛАКАТИ УЧУН ФОЙДАЛИ, ДЕБ ҲИСОБЛАЙДИ

ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР АТОМ ЭНЕРГИЯСИНИ МАМЛАКАТИ УЧУН ФОЙДАЛИ, ДЕБ ҲИСОБЛАЙДИ

https://t.me/minenergy_uz

Бу "Ўзбекистон фуқаролари атом электр станциясини қуриш ҳақида" мавзусида ўтказилган тадқиқотнинг натижасидир. У "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилди.

Турли соҳа ва тармоқларда фаолият кўрсатаётган турли ижтимоий гуруҳларнинг вакиллари ўртасида ўтказилган мазкур тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, респондентларнинг ярмидан кўпи (69,5%) атом энергияси ҳақида етарлича маълумотга эга. Шу билан бирга, респондентлар энергетикага бўлган эҳтиёжларни қондириш ва газ каби табиий  ресурсларни тежашда тинч атомни қўллаш муҳимлигини таъкидлаган. 

Шунингдек, унда АЭС қуриш ғоясига эҳтимолий салбий муносабатда бўлиш сабаблари ҳам таҳлил қилинган.  Одатда бу борада ядро энергиясининг атроф-муҳитга кўрсатадиган зарарли таъсири ҳақида фикр юритилади. Ушбу масалада респондентларнинг қарийб 30 фоизи бундай  фактлар ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигини таъкидлаган бўлса, 20 фоизга яқини эса бу борада ўз нуқтаи назарига эга эканлигини тасдиқлаган. 

Сўровда уларнинг аксарияти замонавий атом электр станциялари электр энергияси билан ишончли тарзда таъминлаш баробарида табиатга зарар етказмаслигини билдирган. 

Яна бир муҳим жиҳат, мамлакатимиз фуқаролари Ўзбекистонда уран қазиб олинишидан хабардорлиги, бу эса АЭСнинг барқарор ишлаши учун муҳим эканлигини маълум қилган.

Шундай қилиб, сўров натижасидан мамлакатимиз фуқаролари биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича қарорни қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. Аҳамиятлиси шундаки, респондентларнинг 83 фоизи "Мен Ўзбекистонда қуриладиган биринчи АЭС билан фахрланаман" ва 85,6 фоизи "Мен АЭС фаолиятини қўллаб-қувватлайман" деган фикрга қўшилган. Ҳар иккинчи респондент (55,7%) иншоот қурилишида ёки АЭСнинг ўзида ишлашга хоҳиши бор экан. Бу истак, айниқса, ёшлар томонидан кўпроқ (71,6%) билдирилган.


Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Report Page