ЎЗБЕКИСТОНДАГИ GTL ЗАВОДИНИНГ ТЕМИР ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ GTL ЗАВОДИНИНГ ТЕМИР ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

https://t.me/uzbgtl

Жорий йилнинг 27 март куни Қашқадарё вилоятидаги GTL заводининг қурилиш майдонида «Шўртан газ кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаси доирасида заводнинг темир йўл инфратузилмаси қурилиши бошлаб юборилди.

Лойиҳага кўра, умумий узунлиги 11 км дан ортиқ бўлган темир йўл линиялари, шу жумладан 6,5 км - заводнинг ички ҳудудида, шунингдек бир вақтнинг ўзида 8 тагача вагон-цистернага хизмат кўрсатиш ва 32 тагача вагон-цистернани қабул қилиш имконини берадиган 4 та эстакада барпо этилади.

Темир йўл инфратузилмасини қуриш «Uzbekistan GTL» компанияси ва "Ўзбекнефтегаз" АЖ мутахассисларининг фаол ёрдами билан «Шўртан ГКМ» МЧЖнинг буюрмасига кўра «Ўзбекистон темир фўллари» АЖ нинг ўз ишининг моҳир устаси бўлган малакали мутахасислари томонидан амалга оширилмоқда.

30 март ҳолатига кўра, 1,6 км узунликдаги ички темир йўл излари қурилди.

Яратилаётган темир йўл инфратузилмаси ҳар йили “Oltin Yo’l GTL” бренди остида ички бозорга ва экспорт қилиш учун Uzbekistan GTL заводидан  1,5 миллион тоннагача юқори сифатли ва экологик тоза нефт маҳсулотларини жўнатиш имконини беради.

Ўзбекистонда ва бутун дунёда вужудга келган эпидемиологик вазиятга қарамасдан, синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича минтақадаги энг йирик бўлган завод қурилиши давом этмоқда, бунда ушбу стратегик муҳим лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган ҳар бир ходимнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур профилактик чора-тадбирлар кўрилмоқда.


“Uzbekistan GTL” компаниясининг матбуот маркази




Report Page