ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР ЮРА ДАВРИГАЧА БЎЛГАН ҚАТЛАМЛАРДАН ГАЗ ОЛИНДИ  

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР ЮРА ДАВРИГАЧА БЎЛГАН ҚАТЛАМЛАРДАН ГАЗ ОЛИНДИ  

https://t.me/minenergy_uz

2019 йил 27 сентябрда Қашқадарё вилоятида жойлашган «Шимолий Муборак» газ конденсати конида Ўзбекистонда илк бор «ERIELLGroup» компанияси юра давригача бўлган қатламлардан кунига 400 минг м3 газ оқимини олишга муваффақ бўлди, гидравлик парчалаш (ГРП) услуби билан фойдаланган ҳолда.

 Газли объект «Шимолий Муборак» конида 53 сонли қудуқни бурғулаш ва ўзлаштириш натижасида аниқланган. Шу тарзда палеозой фундаментида жойлашган юра давригача бўлган қатламларда унумдор горизонт аниқланди (шамоллатиш қобиғи).

Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз ҳудудида илк бор ушбу қатламлардан саноат гази олингани аҳамиятлидир.

Ҳозирги пайтда тадқиқотчилар газ ва конденсатнинг саноат тавсифларини ва товар хоссаларини ўрганиш мақсадида ишга киришди.

Келгусида ушбу қатламлар «Жанубий Муборак», «Шумак» ва «Шўртепа» конларида ҳам аниқланиши мумкин. Ушбу газли объект разведкагача хоссага эга бўлиб, айни дамда қидириш-баҳолаш ишлари давом эттирилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «ERIELLGroup» компанияси матбуот хизмати билан ҳамкорликда


Report Page