ЎЗБEКИСТОНДА 400 МИНГИНЧИ СМАРТ ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧ ЎРНАТИЛДИ

ЎЗБEКИСТОНДА 400 МИНГИНЧИ СМАРТ ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧ ЎРНАТИЛДИ


Пойтахт вилояти аҳолиси хонадонларига 138 мингдан зиёд "ақлли" газ ҳисоблагичлари бепул ўрнатилди. Тошкент ва Қибрай туманларида янги ҳисоблагичларни ўрнатиш тўлиқ якунланди. Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ҳам ушбу йўналишдаги ишлар якунланиш босқичида. "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг газ таъминоти филиаллари томонидан жами 400 мингта янги газ ҳисоблагичлари ўрнатилди. Келгусида мазкур ҳисоблагичлар газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши кутилмоқда.

Фақат Тошкент вилоятининг ўзида ақлли ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнига Тошкент, Наманган, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсидан 1300 дан ортиқ чилангарлар ва электр газ пайвандловчилар жалб қилинди. Ушбу ҳажмдаги ишларни икки ойда давомида якунлашга эришилиб, аниқ натижалар мавжуд.

Шунингдек, вилоятнинг юқоридаги уч туманида янги тўлов интизоми жорий қилинган бўлиб, таъминотчи барча хизматларни сифатли ва тўлиқ ҳажмда тақдим этади, истеъмолчи эса хизматлар учун тўловни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлайди. Шундай қилиб, жорий ойнинг 23 кунига келиб, Тошкент тумани аҳолисига истеъмол учун 1,8 миллиард сўмлик газ етказиб берилган бўлиб, шундан 1,6 миллиард сўм (87 фоиз) қисми газ таъминоти ташкилотлари ҳисоб рақамига келиб тушди. Ҳудди шу даврда Зангиота тумани аҳолиси 2,3 миллиард сўм миқдоридаги "зангори ёқилғи" билан таъминланган бўлса, бугунги кунда истеъмол қилинган ёқилғи учун тўлов 106 фоизни ташкил этмоқда. Қибрай тумани аҳолисига 1,7 миллиард сўм миқдорида табиий газ етказилиб, тўлов кўрсаткичи 124 фоизга ўсди.

Шуни яна бир бор таъкидлаш керакки, газни ҳисобга олиш ускуналарига барча хизмат кўрсатиш ва шу билан боғлиқ харажатлар (ўрнатиш, олиб ташлаш, қиёслов, таъмирлаш) газ таъминоти ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилади ва истеъмолчилар фақатгина уни хавфсиз сақлаш учун жавобгар ҳисобланадилар. Шу билан бирга, барча бутловчи қисмлар, хусусан, қувурлар, газ филтрлари, мурватлар, адаптерлар, пайвандлаш пайчалари ва бошқа қисмлар ҳам газ таъминоти ташкилотлари ҳисобидан сотиб олинади.

Агар Сизда, янги газ ҳисоблагичларини ўрнатилиши билан боғлиқ саволлар пайдо бўлса, газ таъминоти ташкилотлари ходимларининг ноқонунуий пул ундириш ҳолатлари ва газ таъминоти тизимидаги бошқа муаммоли ҳолатлар юзасидан "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг 1104, (71) 200-08-04 телефон рақамларига ёки "Facёebook" ижтимоий тармоғидаги "Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари", " ТЧСЖ и как с ним жить", "Коммуналка" каби ижтимоий гуруҳлари орқали бизларга мурожаат қилинг.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизмати



Report Page