ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКИЯ: ОЛИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧДА

ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКИЯ: ОЛИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧДА

@eduuz


Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳамда Туркия Республикаси Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар бошчилигидаги делегация аъзолари ўртасида икки давлат олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш доирасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.

@eduuz

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Туркия олий таълим тизими раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик алоқаларнинг бугунги ҳолати ва уни янги босқичга кўтариш имкониятларини муҳокама этишди. 

@eduuz

Жумладан, юртимизда ҳамкорликда университет ташкил этиш, ўзбекистонлик ўқувчи ва талабаларнинг Туркия олий таълим муассасаларида таълим олиш учун грантлар ажратиш, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, техника ва муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш, математика, физика, химия, геология каби йўналишлардаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

@eduuz

Суҳбат чоғида томонлар олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш ҳамда янги босқичга олиб чиқишга келишиб олишди.

Учрашув сўнгида Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эроль Ўзвар илиқ қабул ҳамда кўрсатилган юқори даражадаги меҳмондўстлик учун Абдуқодир Тошқуловга самимий миннатдорлик билдирди ҳамда уни Туркияга таклиф қилди.

Report Page