ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ АХБОРОТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2020 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимиз судларида фуқароларнинг шахсий қабули, суд жараёнлари ва сайёр суд мажлислари вақтинча тўхтатилган.

 Ҳужжатга кўра, судлар томонидан фақат қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш; қамоқда сақлаш муддатини узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш; маъмурий қамоққа олиш; шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш (стационарда ётиш муддатини узайтириш); шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш (муассасада ётиш муддатини узайтириш); фуқарони муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар кўрилиши белгиланган. Шунингдек, судлар суд буйруғи тартибидаги ишларни ҳам кўриши мумкин.

 Фуқаролар ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориши тавсия этилади.

 Бундан ташқари, кўриб чиқилиш учун тайинланган ишлар қолдирилганлиги сабабли, уларни кўрилишга қайта тайинланган вақти бўйича суд мажлиси иштирокчиларига алоҳида хабар қилинади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати



Report Page