ЎЗБЕКИСТОН-ФИНЛЯНДИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИ

ЎЗБЕКИСТОН-ФИНЛЯНДИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИ

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази

Жорий йилнинг 11 апрелида Финляндиянинг расмий делегацияси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти, ўзбек томонининг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари, шунингдек, 47 нафар етакчи Финляндия ва маҳаллий компаниялар иштирокида Ўзбекистон-Финляндия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Тадбир бизнес вакиллари ўртасида янги инвестициялар ва савдо-иқтисодий алоқаларнинг пайдо бўлишини инобатга олган ҳолда, икки мамлакат муносабатларининг динамик ривожланиш тенденцияси асосида ташкил этилди. Айниқса, туризм, геология, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак салоҳияти қайд этилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, хусусан, хорижий инвестициялар давлат томонидан тўла қўллаб-қувватланаётган ва ҳимоя қилинаётган бир вақтда ўзаро алоқаларни ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади.

Форум якунида юқори технологияли ишлаб чиқариш, қурилиш ва тиббиёт соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича қатор битимлар имзоланди. Форумдан сўнг эса Финляндия Республикаси Фахрий Консуллигининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Буларнинг барчаси ўз ўрнида дипломатик ва иқтисодий соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик истиқболларидан далолат бермоқда.

Report Page