ЎЗБEКИСТОН ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ДИВEРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ЙЎЛИДА

ЎЗБEКИСТОН ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ДИВEРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ЙЎЛИДА


Қирғизистоннинг «Акчабар» ахборот портали "Ўзбекистон экспортни диверсификация қилиш учун рағбатлантирувчи чораларни кўрди" мақоласида Ўзбекистоннинг янги экспорт имкониятларини таҳлил қилди.

Мақолада Ўзбекистон тараққиёти учун муҳим бўлган иқтисодиёт драйверлари (иқтисодий тармоқлар) келтирилган.

“50 дан ортиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда Ўзбекистонда имкониятлар мавжуд. Хусусан, нефть-кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, қурилиш, тўқимачилик, чарм ва пойабзал, озиқ-овқат саноати, шунингдек, яшил иқтисодиёт билан боғлиқ соҳалар миллий иқтисодиётнинг «драйвери» га айланиши учун барча шароитлар мавжуд. ", - деб ёзади akchabar.kg нашри.

Мақолада, шунингдек, Ўзбекистон экспорт харажатларини қоплаш учун корхоналарга транспорт имтиёзларини тақдим этиши ва ИТСВ ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш агентлиги тижорат банкларида экспорт операциялари билан боғлиқ кредитлар учун маблаг ъажратиш бўйича ишларни ташкил этиши таъкидланган.

Report Page