ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ МАГАТЭДА УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ МАГАТЭДА УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ


Ўзбекистон Республикаси делегацияси шу йилнинг 1 июлида Вена шаҳрида МАГАТЭ вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мамлакатимиз делегацияси таркибида Энергетика вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, «Ўзатом» агентлиги вакиллари бор.  

​Шунингдек учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ш.Асадов ва Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги элчихонасининг МАГАТЭ билан ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси У.Салихбаев иштрок этди. 

​Доимий мулоқот ва ўз вақтида ахборот алмашишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги элчихонаси таркибида янги дипломатик лавозим — МАГАТЭ билан ҳамкорлик учун масъул ходим лавозими жорий қилинди.

​Шунингдек «Саноатгеоконтехназорат» инспекциясини Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қилиб ўзгартирилиши, «Даватомназорат» департаменти штати ва ваколатларини кўпайтириш йўли билан радиациявий ва ядро хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи орган кучайтирилди.

Учрашувда Ўзбекистондаги биринчи атом электростанциясини қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳозиргача бажарилган ишлар тақдимоти бўлиб ўтди, шунингдек, Ўзбекистон томонидан қабул қилинган мажбуриятлар ижроси бўйича МАГАТЭ тавсияларининг бажарилиши юзасидан маълумот берилди.

​ МАГАТЭ Бош директорининг ўринбосари – Кафолатлар департаменти директори М.Апаро Ўзбекистон томонидан амалга оширилган ишларни, шу жумладан, ушбу йўналиш бўйича алоҳида дипломат тайинланишини юқори баҳолади.  

​Шуни таъкидладики, МАГАТЭ билан Ўзбекистон ўртасида кафолатлар масаласида самарали ҳамкорлик ўрнатилган ҳамда ядровий дастурни ривожлантириш бўйича қарор қабул қилинишини ҳисобга олиб, Ўзбекистон томонидан ўз зиммасига олинадиган мажбуриятлар ҳажми ортиб боради. 

​Ўзбекистон ядровий регулятори - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан ҳисобдорликнинг ўз вақтида тақдим қилишига умид билдирди.

  М.Апаро МАГАТЭ нинг мақсади Ўзбекистоннинг ядровий технологияларни ривожлантириш сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлаш ва ҳар қандай камчиликларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш эканлигиги билдирди. У бу йўналишда амалга оширилган чоралар ва қадамларни маъқуллади ва уларни ижобий баҳолади. 

​Операциялар департаменти директори Г.Боррозо таъкидлашича, кун тартибидаги масалалар орасида энг муҳими холислик ҳисобланади, ва у Ўзбекистон томонидан Битим доирасидаги мажбуриятларни бажариш юзасидан мақсадли қадамлар қўйилаётганидан мамнун эканлигиги билдирди. 

​Учрашув давомида МАГАТЭ томонидан ядро инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиши соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Унда МАГАТЭ нинг ядровий энергетика департаментининг ядровий энергия дивизиони директори Х.Дохи, Ядровий инфратузилмани ривожлантириш секцияси ходими Ж.Хаддад (Ўзбекистон учун масъул) иштирок этди. 

​Ўзбекистоннинг Миллий ядровий-энергетик дастурини ривожлантириш масалалари, хусусан, АЭС ни жойлаштириш учун майдон танлашда мухандислик тадқиқотларини ўтказиш, кадрлар тайёрлаш, меъёрий-ҳуқуқий базани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

​МАГАТЭ мутахассислари томонидан амалга оширилган ишлар ва 2019-2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепцияси бўйича «Йўл харитасининг» қабул қилиниши ижобий баҳоланди. Унда аниқ чора-тадбирлар, уларни амалга ошириш механизмлари, муддати ва масъул ижрочилар белгилаб берилган.  

​МАГАТЭ нинг 2020 йилда Ўзбекистон томони буюртмасига кўра, 2-нчи босқич ядро инфратузилмасини комплекс баҳолаш бўйича миссияни ўтказишга тайёр эканлигиги маълум қилинди. Ушбу миссияга тайёргарлик барча 19 та йўналиш бўйича олиб борилиши керак ва шу муносабат билан МАГАТЭ барча ишларни мувофиқлаштириш ва уни ташкиллаштиришга интеграцияланган ёрдамни кўрсата олиши мумкин. 

​Хусусан, бундай миссияга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда МАГАТЭ томонидан семинар ўтказилиши мўлжалланмоқда. 

​Шунингдек учрашув давомида Ўзбекистоннинг МАГАТЭ нинг шу йилнинг сентябрида бўлиб ўтадиган Бош конференциясида иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди. Анжуман доирасида Ўзбекистонда алоҳида тадбир (sideevent) ташкил қилиниши режалаштирилмоқда. «Ўзатом» агентлиги ушбу тадбирга ўзининг стратегик ҳамкори - «Росатом» давлат корпорацияси билан бирга олиб боради. 

 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати 

 




Report Page