ЎЗБЕКИСТОН – ПОЛИЭТНИК ЖАМИЯТ

ЎЗБЕКИСТОН – ПОЛИЭТНИК ЖАМИЯТ

@Oilamarkazi

Telegram | Facebook | Instagram | www.oilamarkazi.uz 


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланиб, ҳозирга қадар марказ томонидан “Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этиш, аҳолининг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланиши, фаровонлик ва хотиржамлик даражасига доир масалаларни комплекс тадқиқ этиш, оилалардаги нотинчликлар ва оилавий зўравонликлар олдини олишга қаратилган 13 та илмий-амалий тадқиқот ишларини ўтказди.

Бу ўринда мамлакатимиздаги мавжуд 8,3 миллиондан зиёд оиланинг 2 миллиондан ортиғи ёш оилалар эканига алоҳида аҳамият қаратилди. Тадқиқотларда миллатлараро муносабатларни оқилона йўлга қўйишда, миллий манфаатлардаги этномиллий ўзига хосликни – турли миллат вакилларининг анъана ва қадриятларни ҳисобга олиш муҳим мезон ҳисобланади.

“Оила” маркази томонидан ўтказилган илмий-амалий тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, полиэтник жамиятимизда ўзбек, қозоқ, туркман, қорақалпоқ, қирғиз, тожик халқлари қўни-қўшни, қуда-анда, ёру биродар бўлиб ҳаёт кечиришмоқда.

“Оила” маркази матбуот хизмати

Report Page