ЎЗБЕКИСТОН - ЯПОНИЯ ҲАМКОРЛИГИДА ЯНГИ КОРХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОН - ЯПОНИЯ ҲАМКОРЛИГИДА ЯНГИ КОРХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ


“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси ҳамкорлиги доирасида “Surxon ipagi” ҚК раҳбари Бекзод Саиткулович Турабоев раҳбарлигидаги гуруҳ бугун Японияда хизмат сафарида бўлиб турибди.


Сафардан кўзланган мақсад Сурхондарё вилоятида япон инвеститцияси ёрдамида, ипак матолар ва ипакли либослар ишлаб чиқариш корхонасини ташкил қилишдан иборат.

Бугун элчихонада Япониянинг нуфузли дизайнерларидан бири Mister Shibasaki билан учрашув бўлиб ўтди.


Корхона ташкил қилингандан сўнг ўзбек ипагидан япон бозорига мос,япон дизайнерлари томонидан яратилган ипак матолари ва либослари ишлаб чиқарилади.

Сафар давомида сифатли либослар тикиш учун дунёга сифатли тикув дастгоҳлари ишлаб чиқариши билан машҳур “JUKI” компанияси билан ҳам музокаралар қилиниши режалаштирилган.