"ЎЗБЕКГЕОФИЗИКA" АЖ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ИШБИЛАРМОНЛАР УЧРАШУВИДА 2019 ЙИЛ СОҲА ЕТАКЧИСИ ДЕБ ТОПИЛДИ

"ЎЗБЕКГЕОФИЗИКA" АЖ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ИШБИЛАРМОНЛАР УЧРАШУВИДА 2019 ЙИЛ СОҲА ЕТАКЧИСИ ДЕБ ТОПИЛДИ


2019 йилнинг 7 ноябр куни Қозоғистонда бизнес раҳбарларининг 48-учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда миллий рейтинг натижаларига кўра иқтисодиётнинг турли соҳаларида етакчи деб тан олинган компания раҳбарлари ва эгалари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси корхоналари орасида "Умумий номинация" бўйича биринчи ўрин "ЎЗБЕКГЕОФИЗИКA" АЖга насиб этди. Шунингдек, тадбирда "ЎЗБЕКГЕОФИЗИКA" АЖ бошқаруви раиси Ташқулов Aнвар Жўраевич "Йил раҳбари" унвони билан тақдирланди.

Иқтисодиётнинг етакчи раҳбарлари билан ташкил этилган учрашув — муваффақиятли компанияларнинг раҳбарлари билан танишиш, алоқалар ўрнатиш, янги ғоялар ва тажриба алмашиш учун ажойиб имконият бўлди.

"ЎЗБЕКГЕОФИЗИКA" АЖ Республикадаги нефт-газли ҳудудларнинг чуқур геологик тузулишини комплекс ўрганиш, нефт ва газга истиқболли тузилмалар ва бошқа объектларни қидириш, аниқлаш ва бурғулаш учун тайёрлаш, бурғуланган чуқур қудуқларда махсус геофизика тадқиқотлари ўтказишдан иборат. 

Комплекс геофизика тадқиқотлари махсус усуллар: сейсморазведка, электр-разведка, гравимагнитоқидирув ёрдамида олиб борилади.

Жамият зарур асбоб-ускуналар, компьютер техникаси, ривожланган дастурий-алгоритмик таъминот ва юқори малакали мутахассисларга эга.


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Report Page