ЎФФ ҳафтаномаси 

ЎФФ ҳафтаномаси 


26 июнь – 2 июль кунларининг эътиборга молик янгиликлари ЎФФ матбуот хизматининг ҳафтаномасида.

1. ЎФФ мутахассислари ва ҳакамлари CAFA CUP U-15 мусобақасида ишлайди. Марказий Осиё футбол ассоциацияси байроғи остидаги турнир Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 2–8 июль кунлари бўлиб ўтади. Унда 5 мамлакат терма жамоаси – Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистон қатнашади.

2. Қатарга 22 футболчи билан йўл олган Ўзбекистон ёшлар термаси U-22 Three Nations Tournament мусобақаси доирасида аввал Қирғизистон ёшларини (1:0), кейин эса Қатар U-22 терма жамоасини (1:0) мағлубиятга учратди.

3. Ўзбекистонлик реферилар Ильгиз Танташев ва Руслан Серазитдинов ОЧЛ чорак финалида ишлайди. Ильгиз Танташев дарвоза ортидаги ҳакам вазифасини бажарса, Руслан Серазитдинов захира ҳаками бўлади.

4. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ФИФА ва “Газпром” ҳамкорлигидаги “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси давом этмоқда. Лойиҳада иштирок этаётган Ўзбекистон вакиллари ўз таассуротлари билан ўртоқлашди

Report Page