Ўқишга киритишни ваъда қилиб, 10 000 АҚШ долларини олиб фирибгарлик қилди

Ўқишга киритишни ваъда қилиб, 10 000 АҚШ долларини олиб фирибгарлик қилди


Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жорий йилнинг 19 сентябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил сентябрь ойида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Х.Х. исмли аёл таниши Яккасарой туманида яшовчи Г.С.ни тест синовлари натижасига кўра, паст балл тўплаганлиги сабабли Тошкент Давлат педагогика университетига апеляция тартибида ўқишга кириш масаласини ҳал қилиб беришини айтиб, ундан 10 минг АҚШ долларини алдов йўли билан олиб, ишини ҳал қилмасдан пулларини қайтармаганлиги кўрсатилган. Х.Х. исмли аёл қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси


Report Page