ЎҚУВЧИ ЁШЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЎҚУВЧИ ЁШЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


11 июнь куни, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси ва  юридик техникуми ташаббуси билан, Сурхондарё вилояти Бандликка кўмаклаш марказининг  раҳбарлигида, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд, прокуратура, мажбурий ижро бюроси, давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, Нотариал палата ҳудудий бошқармаси, Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси билан биргаликда, Сурхондарё вилояти юридик техникумини битирувчи ёшлари учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада қатнашаётган иш берувчи идора, ташкилот ва муассасалар ўзларининг бўш иш ўринларини ёшларга таклиф этишди ва ишга кирувчиларни руйхатга олишди.

Шунингдек, ўқувчи ёшлар, меҳнат ярмаркасида иштирок этаётган адвокатлардан меҳнат тўғрисидаги қонунлар, меҳнат шартномаси ҳақида ва ишга қабул қилиниши тартиби ҳамда ўзларини қизиқтирган бошқа саволларига жавоб олишиб, улар ёшлар учун ташкил этилган бундай тадбирлардан мамнун бўлишди. Бўлиб ўтган меҳнат ярмаркаси жуда қизиқарли тарзда ўтиб ёшларга ўзгача таассуротлар қолдирди.


Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати



Report Page