ЎҚИТУВЧИЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ УЧУН ПУЛ ТЎЛАЙДИЛАРМИ?

ЎҚИТУВЧИЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ УЧУН ПУЛ ТЎЛАЙДИЛАРМИ?

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилмайди, шунингдек, тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.


ФУҚАРОЛИК ПАСПОРТИ ЎҒИРЛАНГАНДА ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАК?

Паспорт ўғирланган ҳолда фуқаро бу ҳақда ариза билан жиноят содир этилган жойдаги ёки фуқаронинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органига мурожаат қилади.

Бундай ариза қабул қилингани ҳақида фуқарога маълумотнома берилади ва у маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан ва табиий офатлар оқибатида паспорти йўқолгани тўғрисида ариза билан мурожаат этган ва ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган шахслар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

МАКТАБЛАРДА СИНФЛАРДАГИ ЎҚУВЧИЛАР СОНИ 35 НАФАРДАН ОРТИБ КЕТИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган мактабларда, олис (тоғли, чўлли) аҳоли пунктларида жойлашган мактабларда, шунингдек, ўзбек тилида ўқитилмайдиган мактабларда ўқувчилар сони синфларни тўлдиришнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб белгиланади.

Ўқувчи кам бўлган мактабларда (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин:

— ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I — IV синфлар;

— ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;

— ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I ва III, II ва IV синфлар).

ХОДИМНИНГ ИШ ҲАҚИДАН УШЛАБ ҚОЛИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИМИ?

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:

— белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

— суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

— олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

— меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;

— ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;

— интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

Адлия вазирлигининг телеграмдаги

Манба: «Huquqiy axborot» канали.

Ҳуқуқ олами каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g




Report Page