Ўғрининг хурсандчилиги узоққа чўзилмади.

Ўғрининг хурсандчилиги узоққа чўзилмади.


 Самарқанд шаҳар Нурафшон маҳалласида яшовчи 1964 й.т Р.С.нинг яшаш хонадонига номаълум шахс деразасини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, уйида бўлган сандиқ ичидан жами 13.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини талон-тарож қилиб воқеа жойидан яширинган.

  Бироқ жиноятчининг хурсандчилиги узоққа бормади. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ тезкор ҳодимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Самарқанд вилоят Пастарғом туман Шомбулоқ маҳалласида яшовчи, 1975 й.т Х.Қ. содир қилганлиги аниқланиб, ундан 2.000 АКШ доллари далилий ашё сифатида олинди.

  Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Қ.га нисбатан Ўзбекситон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 

 

Report Page