Ўғриликка қўл урган мактаб ўқувчилари...
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 4 июль куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи 45 ёшли А.И.нинг уйига дераза орқали кириб, уйидан 9 000 АҚШ доллари ва узугини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нукус шаҳри “Саманбай” МФЙда яшовчи, 29-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси 17 ёшли С.Б. ва 31-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси 14 ёшли П.Б.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси