Ўғрилар аниқланиб, қўлга олинди

Ўғрилар аниқланиб, қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 24 апрель куни номаълум шахслар Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласида жойлашган омборхона эшик қулфини бузиб кириб, у ердан умумий қиймати 87 969 000 сўмлик мебель матоларини ўғирлаб кетганлар.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон тумани К.Ахмедов кўчасида яшовчи Ғ.Т. ва Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Совуртепа маҳалласида яшовчи Ш.Ю.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқамаси

Report Page