Ўғри мактаб ўқувчилари экан

Ўғри мактаб ўқувчилари экан

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 24 июнь куни номаълум шахслар Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Ўз кабель” дўкони олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Тошкент туманида яшовчи 26 ёшли Б.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси салонидан ичида 65 млн. сўм пули, 2700 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти ва корхонасининг ҳужжатларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор туманида яшовчилар 19 ёшли Д.Ҳ., 11-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчилари Ю.Ю. ва Ж.М.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page