Ўғри қўлга тушди

Ўғри қўлга тушди


2019 йил 7 февраль куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи Б.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 5 февраль куни соат 10.00дан 11.10гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс унинг уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, хонасидан 600 000 сўм пули ва 4 000 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент тумани Қизғалдоқ маҳалласида яшовчи Б.Б., Чиноз тумани Хўжа маҳалласида яшовчи А.Ж. ва Зангиота тумани Иттифоқ маҳалласида яшовчи М.Х.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page