Oferta

Oferta

@TezElonBot дан фойдаланиш шартлари

Botdan foydalanuvchilar oferta shartlari bilan tanishgan va to'liq rozi hisoblanadilar!

@TezElonBot дан фойдаланиш шартлари:

1. @tezelonbot (кейинги ўринларда – Бот) фойдаланувчиларга Telegram мессенжери орқали Ўбекистон бўйлаб муайян турдаги товар ва хизматларни таклиф этаётган шахс(кейинги ўринларда - Сотувчи)ларга ўз эълонларини жойлаш, еки бошқалар томонидан жойланган эълонларни кўриш имкониятини тақдим этади.

2. Ботдан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган товар ва хизматларни реализация қилувчи ҳар қандай шахслар Сотувчи сифатида фойдаланиши мумкин.  

3. Фойдаланувчилар каталогда керакли йўналишни танлаб, ушбу йўналишдаги эълонларни кўриши ва улардан ўзлари учун маъқул келган товар ёки хизматларни сотиб олиши мумкин бўлади. 

4. Сотувчилар сотаётган товар ва хизматларга Бот жамоасининг алоқаси йўқ. Уларнинг ишончлилиги текширилмаган.

Шу боис:

- Маҳсулот ва хизматларнинг сифатига, ҳақиқийлигига, қонунийлигига, кафолат муддатига, етказиб бериш шартларига, техник ҳусусиятларига;

- Сотувчиларнинг фаолиятига, улар кўрсатган номга ёки фаолият турига мувофиқлигига;

- Фойдаланувчилар ва Сотувчи ўртасидаги келишув (битим)нинг шартлари ва уларнинг бажарилишига Бот жамоаси масъул эмас.

5. Фойдаланувчига тавсиялар:

- бирор маҳсулот ёки хизматларни харид қилишдан аввал Сотувчининг қонуний фаолият юритаётганига ишонч хосил қилинг;

- Тўловни товарни олгандан ёки хизматлар тўлиқ кўрсатилгандан кейин амалга оширинг.



Report Page