2018 йил Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ҳудудларда бажарилиши бўйича жамоатчилик мониторинги ўтказилади

2018 йил Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ҳудудларда бажарилиши бўйича жамоатчилик мониторинги ўтказилади



“Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шу йилнинг 25-27 июль кунлари Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларига хизмат сафарини амалга оширади.

Ташриф доирасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ҳудудларда бажарилиши бўйича жойларда жамоатчилик мониторингини ўтказилади. Шунингдек, 2018 йил Давлат дастури ижросининг бугунги кун ҳолати юзасидан учрашув ҳамда Ҳаракатлар стратегияси тарғиботига бағишланган тренинглар бўлиб ўтади.

Ташрифлар санаси:

25 июль – Фарғона вилояти

26 июль – Андижон вилояти

27 июль – Наманган вилояти


"Тараққиёт стратегияси" маркази матбуот хизмати
http://strategy.uz/fullstory.php?id=238


Report Page