YouTube машҳур каналларга обуна учун тўлов киритмоқда

YouTube машҳур каналларга обуна учун тўлов киритмоқда


Kun.uz

REUTERS/Dado Ruvic


YouTube видеохостинги 100 мингдан зиёд фойдаланувчиси бўлган каналларга обуна бўлиш учун тўлов киритиш имконини берувчи Channel Memberships функциясини киритмоқчи.

Муайян фойдаланувчилар функцияни қўллаш имконига бўлишди, дейилади пайшанба куни компания сайтида тақдим этилган хабарда. 

"Янги бизнес-модель қатор фойдаланувчилар орасида муваффақият қозонган. Шу боис биз 100 мингдан ортиқ обуначиси бўлган каналларда Channel Memberships функцияси таъсир доирасини кенгайтирамиз", - дейилади хабарда.

Манбада қайд этилишича, обуна ойига 4,99 долларни ташкил қилади. Уни расмийлаштирганлар YouTube машҳур каналларининг қўшимча контентига, эксклюзив жонли трансляциялар ва янги Emoji смайллари тўпламига кириш имконини қўлга киритишади. 

Report Page