Япония

Япония

🌐OLTIARIQ_TV

Хитойга қарши курашда АҚШни қўллаб-қувватлади.

Фото: AFP


Япония ҳукумати Хитойнинг Huawei ва ZTE смартфон ишлаб чиқарувчиларига давлат шартномалари учун даъвогарлик қилиш ҳамда давлат харидларида иштирок этишни тақиқлади. Бу ҳақда ТАСС Япониянинг Kyodo агентлигига асосан хабар қилмоқда.

Бундай тақиқловга ҳукумат Хитой смартфонлари хавфсизлик ва ундаги маълумотларни сақлаш жиҳатидан ишончсиз эканидан ташвишланаётгани сабаб бўлди. «Биз учун зарарли функцияларга эга бўлган ва маълумотни ўғирлаш, йўқ қилиш ҳамда ахборот тизимлари ишини бузишда ишлатилиши мумкин бўлган ускуналарни сотиб олмаслик жуда муҳим масала», - дея Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суганинг сўзлари келтирилган.

Шу билан бирга, у муайян компаниялар номини айтмади, аммо, агентлик маълумотларига кўра, гап, биринчи навбатда, айнан Huawei ва ZTE ҳақида кетмоқда.

Иккала ишлаб чиқарувчи бир неча ойдан бери Қўшма Штатларда муаммоларга дуч келмоқда. Ёзда маҳаллий расмийлар уларга ўз ускуналарини давлат муассасаларига етказиб беришни тақиқлашди. Маълумотлар сақлашни таъминлаб бермаслик бўйича айбловлардан ташқари, улар КХДР ҳамда Эронга нисбатан санкциялар режимини бузганликда гумонланмоқда. ZTE раҳбарияти Вашингтон билан келишувга эришди ва бозорда ишлашни тиклаш имконига бўлиш учун бир неча муҳим топ-менежерларни ўзгартирди.

Декабрь ойининг бошида эса, Канадада Huawei молиявий директори ва асосчисининг қизи Мэн Ванчжоу қўлга олингани маълум бўлди. АҚШ уни экстрадиция қилишни сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Huawei молиявий директори нега ҳибсга олингани аниқланганди.


Report Page