Япония: 

Япония: 

boburakhmad
Япония - Шарқий Осиёдаги давлат (日本 Нихон, Ниппон, маъноси "Қуёш чиқадиган жой"ни англатади). Японлар ўзига хос маданиятга эга миллат. Унинг ўзига хослиги шундаки, асрлар оша бу миллат ўз анъаналарига содиқ келмоқда, шу билан бирга замонавий илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшяпти.
Япония дунёдаги энг узоқ кўрадиганлар юрти ҳам. 2017 йилда мамлакат аҳолисининг кутилаётган умр кечириш ёши 85, 3 ёшни ташкил қилган.  Япония асос солинганидан то ҳозирги кунга қадар император авлодлари томонидан бошқариб келинадиган ягона мамлакатдир.
Бошқарув тизими: парламентар монархия.
Император: Нарухито (2019 йилдан бери). У Япониянинг 126- Императори саналади. Бош вазир:  Фумио Кисида. (2021 йилдан бери)

Пойтахт- Токио шаҳри ўзига бир неча префектураларни жамлаган йирик шаҳар бўлиб аҳолиси 8 миллион 967 665 кишидан иборат.

Аҳолиси: 126 055 554 киши (2024 йил 6 феврал) Дунёда 11 -ўринда.
Валютаси: япон иенаси.

Йирик шаҳарлари:  Иокогама, Осака, Нагоя, Саппоро, Кобе, Фукуока, Киото, Кавасаки, Сайтама ва бошқалар. Яна бир жиҳат, Япония – илмий тадқиқотлар соҳасидаги энг етакчи давлатлардандир.

Япония- атом қуроли қўлланган дунёдаги ягона давлат. (Хиросима, Нагасаки шаҳарларига 1945 йил, 6 ва 9 август кунлари АҚШ томонидан ҳарбий самолётда ташланган. Қурбонлар сони тинч аҳолидан: 90 000 дан –166 000 тагача киши Хиросимада, 60 000дан –80 000 тагача киши Нагасакида).

-Япония- 6852 майда ороллардан иборат Япон архипелагида жойлашган мамлакат. Асосан, архипелаг Хонсю, Хоккайдо, Кюсю ва Сикоку оролларида жойлашган бўлиб, 97% майдонни эгаллайди. Япониянинг энг баланд нуқтаси- Фудзияма вулқонидир (3766м).

-Иқтисодий салоҳияти бўйича Япония дунёда 12 ўринда.

-Экспорт бўйича дунёда 4 чи, импорт бўйича эса 6 –чи ўриндадир.

-Япония юқори турмуш даражаси бўйича ривожланган давлат бўлиб, халқаро индексда 17 –ўринда туради.

Япония – илмий тадқиқотлар соҳасидаги энг етакчи давлатлардан.

Булар жумласидан, юқори технологиялар, биомедицина ва робототехникани айтиш мумкин. . Миллий бюджетда ушбу соҳа улуши 130 миллиард долларни ташкил этади. Соҳага салкам 700 000 минг олим жалб этилган.

Физика, химия ва медицина йўналишида Нобел мукофоти соҳиблари мамлакатда 23 кишини ташкил этса, 3та Филдсов мукофоти соҳиби ва 1 та Гаусс мукофоти лауреати ҳам бор. Япония фундаментал фанлар соҳасида биринчи ўринда турувчи мамлакат бўлиб, у роботлар ишлаб чиқарилиши ва саноатда қўлланиши бўйича дунёда биринчи ўринда турадиган давлатдир.

QRIQ, ASIMO ва AIBO каби роботлар ҳам айнан Японияда ихтиро қилинган. Бундан ташқари Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги JAXA космик, коинот ва авиация соҳасида тадқиқотлар билан шуғулланади.

Шунингдек ракета ва сунъий йўлдошларни лойиҳалаштириш ишларини ҳам амалга оширади. Кичик мамлакат бўлишига қарамай, энг-энг деган номга сазовор бўлган нарсалар Японияда талайгина.

Мисол тариқасида, Disneyнинг энг йирик аттракционлари ва энг баланд карусел-арғимчоқлар, шунингдек, энг йирик йўловчилар ўтиш жойи, дунёдаги энг катта ва энг ривожланган метрополитен тизими ҳамда энг тезюрар поездлар айнан Япониядадир.

Бобур Аҳмад тайёрлади.

Report Page