Мирзаобод туманида жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш билан боғлиқ жиноят аниқланди.

Мирзаобод туманида жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш билан боғлиқ жиноят аниқланди.


Олинган маълумотга кўра, вилоят ИИБ ТЭҚКБ ва ДХХ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлари давомида, 2002 йилда туғилган, Мирзаобод туманида яшовчи М.А, 1998 йилда туғилган, Мирзаобод туманида яшовчи М.Б, 1998 йилда туғилган, Мирзаобод туманида яшовчи И.А ҳамда 2004 йилда туғилган, Мирзаобод туманида яшовчи Р.Млар Сурия Ислом Республикасининг Идлиб шаҳридаги “Катибат-ул Тавҳид ва Жиҳод” халқаро террористик ташкилот сафида жиҳодий ҳаракатларда иштирок этаётган, маҳалладошлари - 1994 йилда туғилган И.А ва 1987 йилда туғилган А.Нлар билан яқин алоқада бўлиб, уларнинг диний даъватлари таъсирида тармоқда ДЭО/ХТТ раҳнамолари “Содиқ Самарқандий”, “Абдуллох Зуфар”, “Абдуллох домла” ва САРдаги “КТЖ” ХТТ сафидаги мужоҳидларнинг диний маърузалари ва нашидаларини жойлаштириш орқали оммалаштириб келаётганликлари аниқланди.

 Ҳолат юзасидан Ўз.Рес ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “Г” банди билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Report Page