Кўп миқдорда бўлган истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди.

Кўп миқдорда бўлган истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди.


Сирдарё вилояти ҳудудидаги “Сирдарё” ЙПХ масканида Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида Самарқанд–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб ўтаётган “Эпика” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1991-йилда туғилган фуқаро И.И бошқарувидаги автотранспорт салон қисмида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 225 кг ҳайвон гўшти борлиги аниқланди.

Шунингдек, Қашқадарё–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб ўтаётган “Нексия-1” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Торжилға қишлоғида яшовчи, 1991-йилда туғилган фуқаро Э.Э бошқарувидаги автотранспорт юк хонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 454 кг ҳайвон гўшти борлиги аниқланди.

Бундан ташқари, Қашқадарё–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб ўтаётган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Пахтазор маҳалласида яшовчи, 1994-йилда туғилган фуқаро Р.Б бошқарувидаги автотранспорт юк хонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 713 кг ҳайвон гўшти борлиги аниқланди.

Юқорида қайд этилган гўшт маҳсулотлари вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига олиб келиниб, лаборатория текширувларидан ўтказилганда, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлди.

Ушбу гўшт маҳсулотлари вақтинча сақлаш учун Гулистон шаҳар, Қурувчилар кўчаси 1-уйда жойлашган “Bunyodkor Go’sht – Sut Inves Tradet” МЧЖ музхонасига жойлаштирилди. Фуқаролар бошқарувидаги автотранспорт воситалари тегишли тартибда қонуний чора кўриш учун Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙХҲБ жарима майдонига қўйилди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сирдарё вилояти бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

  Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин гуруҳи

Report Page