МЕҲНАТИНГИЗ ҚАДРИ МУБОРАК ЖОНКУЯР ЯНГИЕРЛИКЛАР

МЕҲНАТИНГИЗ ҚАДРИ МУБОРАК ЖОНКУЯР ЯНГИЕРЛИКЛАР

@yan_pressa

Мамлакатимизда танти ва олижаноб халқимизнинг буюк тарихий ва маънавий қадриятлари, миллий анъаналари муносиб давом эттирилиб, меҳр-оқибат, саховат ва ҳиммат каби юксак фазилатларни улуғланиб келинмоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бугунги кунда юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар умумхалқ ҳаракати даражасига кўтарилди

Ана шундай жонкуяр фуқароларимиз орасида бир қатор янгиерлик соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг фидойи ҳодимлари борлиги киши кўзини қувонтиради

Бугун ушбу “Меҳр-саховат” кўкрак нишони ва уларнинг гувоҳномалари ўз эгаларига топширилди

Жумладан тақдирланганлар орасида Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Мавланов Файзилла, Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлими хирурги Мансуров Ҳайриддин, "Янгиер транс файз сервис" МЧЖ раҳбари Сулаймонов Қаҳрамон, "Мир Металла" ҳусусий корхона раҳбари Сабиров Анвар ҳамда "Улуғбек Янгиер қурилиш" МЧЖ раҳбари Шерқулов Олимжон лар ўрин олишди.

Мукофот муборак азиз ҳамшаҳарлар!!!


Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати




































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































Report Page