Она тили ва адабиёт ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг замонавий ёндашувлари

Она тили ва адабиёт ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг замонавий ёндашувлари

@talimda, Ta’lim yangiliklari kanali

Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий – маърифий соҳадаги ишларни янги тизим асосида йўлга кўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус асосида бир қатор ишлар бутун Республикамиз бўйлаб кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, барча умумтаълим мактабларида адабиёт, театр ва санъатни ўқувчиларда шакллантириш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда. Бу 5 та ташаббус таълим муассасаларида асосий вазифамиз бўлган таълим-тарбия ишлари доирасида амалга оширилса, айни мақсадга мувофиқ бўларди.

Шу нуқтаи назардан, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ХТБ тасарруфидаги 10 - умумий ўрта таълим мактаби қошидаги филология йўналиши бўйича она тили ва адабиёт фанидан “Таянч мактаби”да 5та ташаббусга йўналтирилган “Она тили ва адабиёт ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг замонавий ёндашувлари” мавзусидаги ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.

 

Семинар Янгийул шаҳар 10- мактаб “Таянч мактаби”нинг тренер ўқитувчиси Абдурасулова М ва Янгийул туман 17- мактаб “Таянч мактаби”нинг тренер ўқитувчиси Ҳайитов А лар ташаббуси билан ўтказилди.

Семинарда Республика таълим марказидан филологоя йўналиши бош методисти Ҳамроев Ғ , таълим сифати мониторинги филологоя йўналиши бош методисти Хўжаниёзова Ш ҳамда Янгийўл шаҳар ва туман она тили ва адабиёт ўқитувчилари иштирокида бўлди.

Ўқув-амалий семинарда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди : Халқ таълими тизимидаги таълим-тарбия сифатини оширишда “Таянч мактаблари”нинг ўрни, янги авлод дарсликларининг яратилиш. “Она тили ўқитишнинг самарали усуллари ва она тили ўқитишда янгича ёндошув ва “Адабиёт дарсларида интерфаол усуллрдан фойдаланиш” мавзусида “Адабий ўқиш ёки мутолаа завқи” мавзуси юзасидан РТМ филологоя йўналиши бош методисти Ҳамроев Ғ ўқитувчилар учун методик қўлланмаларининг тақдимоти ўтказилди. Шу билан бирга, Ҳамроев Ғ. бадиий асар мутолаасида адабиёт ўқитувчиларининг ўрни муҳимлигини, она тили дарсларида эса ўрганилган ҳар бир тушунча ва қоидалар ўқувчининг оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантириш учун йўналишида компетециявий ёндошув муҳим ва фойдали эканлиги ҳақида ҳам таъкидлаб ўтди.

РТМ таълим сифати мониторинги филологоя йўналиши бош методисти Хўжаниёзова Ш piza тестлари , тест тизимига янгича ёндонув ҳақида ўқитувчиларга маълумотлар бериб ўтди.

       Шу билан бирга , 9-11- -синф ўқувчилари учун она тили ва адабиётдан якуний аттестация имтиҳонида ижодий баённи ва иншони баҳолаш ва босқичли назорат имтиҳонларида ёзма иш турларини баҳолаш бўйича Абдурасулова М нинг “Ўқувчиларни ижодий фикрлашга ўргатиш ва ёзма нутқини ўстириш усуллари ” мавзусидаги методик тавсия қўлланмаси тақдимоти бўлди. Ёзма ишларни баҳолаш ҳамда консультация ўтказиш юзасидан умумий хулосалар қилинди.

Бу ташаббусларининг барчаси ўқитувчиларимизнинг дунёқарашини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Зеро, Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий – маърифий соҳадаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни дарс жараёнларимизга сингдириб боришимиз орқали келажагимиз бўлган ўқувчи ёшларни тарбиялаш самара беради. Бу жараёнларда ўқитувчининг ўзи китобхон бўлиши, бадиий асарларни чуқур таҳлил қила олиши, бадиий адабиётнинг мазмун-моҳиятига кира олиши, тушуниши ва ўқувчиларга адабий мутолаа маданиятини ўргатиши учун аввал уни бадиий адабиётдан завқлантира олиши лозим. Бу эса асарни таҳлил қилишга боғлиқ. Бугунги ёшларимиз адабиётни, китобларни шунчаки ўқимасдан уларни уқиши, англаши ва бадиий асарларни саралаб ўқишни ҳам онгли билиши керак. Шундагина уларнинг дунёқараши кенг, нутқи равон ва сўз бойлиги ошиб боради. Бу йўлда биз ўқитувчилар ўқувчини асар мутолаасига қизиқтиришимиз, сўз сеҳрини уларга англатишимиз ва онгида шакллантиришимиз керак.

Зеро, китобхонликни тарғиб этиш ташаббуси оркали ўқувчиларимизда адабиётга ва санъатга қизиқишни шакллантириб, тарбиялар эканмиз, биз уларнинг қалбида эзгуликни тарбиялаб борамиз. 


www.talimda.uz


Report Page