ЎҚУВЧИЛАР ИЖАРАГА БЕРИЛГАН ДАРСЛИКЛАРНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙСА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ҚАНДАЙ ҚОПЛАНАДИ?

ЎҚУВЧИЛАР ИЖАРАГА БЕРИЛГАН ДАРСЛИКЛАРНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙСА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ҚАНДАЙ ҚОПЛАНАДИ?

@sirdaryo_xtb

#Савол 

Ассалому алайкум. Мен 9 синф раҳбариман. Бир ҳафтадан буён икки нафар ўқувчим мактабга айрим дарсликларни олиб келишмаётганди. Суриштирсак улар ижрага берилган дарсликларни йўқотиб қўйишган экан. Кутубхоначи энди ушбу дарсликлар пулини тўланг, сиз назорат қилиб туришингиз керак эди деяпти. Ўқувчилар дарсликларни асраб ишлатишини таъминлаш учун синф раҳбар масъулми? Ўқувчилар томонидан ижарага берилган китоблар йўқотиб қўйилса, етказилган зарар ким томонидан қопланиши керак?  


#Жавоб 

“Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни ҳудди шундай дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди: 

👉1 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг бир баравари миқдорида;


👉2 - 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг икки баравари миқдорида;


👉5 - 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ёки ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.


Умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасидаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар ҳисобининг юритилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг сақланиши, улар бўйича тўлов ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳаракати, шунингдек ўқувчилар орасида дарсликларни авайлаб-асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар умумтаълим мактабларининг кутубхоначилари томонидан олиб борилади.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Report Page