30 ИЮНЬ – “ЁШЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИНИНГ ЁШЛАРГА ТАБРИГИ!

30 ИЮНЬ – “ЁШЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИНИНГ ЁШЛАРГА ТАБРИГИ!

@sirdaryo_xtb

Ассалому алейкум азиз ёшлар, ўқувчилар, педагог ходимлар!

Барчангизни бугунги катта шодиёна — “30 июнь — Ёшлар куни” муносабати билан самимий табриклаймиз.

Катта фахр ва ифтихор билан таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда мамлакатимиз ёшлари мустақил ва жонажон Ўзбекистонимиз келажагини бунёд этишда фаол иштирок этиб келмоқда. 

Айниқса, давлатимизни дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига қўшиш, изчиллик билан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасини ҳар бир соҳада кўрсатиш, одамлар турмуш даражасини оширишда сиз — азиз ёшларнинг ўрни кундан кун ортиб бормоқда.

Кўплаб соҳалар қатори таълим тизимида меҳнат қилаётган минглаб ёшлар ҳам бугун соҳада олиб борилаётган кенг ислоҳотларда муносиб иштирок этмоқда. Улар таълим муассасаларидаги миллионлаб ёшларнинг ўз муносиб ҳаёт йўлини топишларида ўз жонкуярлиги билан фаоллигини кўрсатмоқда. 

Қадрли ёшлар!


Халқимиз сизлардек ўз юрти ва халқига фидойи, замонавий ва креатив фикрлайдиган, ҳар қандай вазиятда ҳам бор масъулиятни ўз зиммасига олишга ўзида куч ва билим топа оладиган, ғайрат-шижоатли, интеллектуал салоҳияти юксак, ватанпарвар ёш йигит-қизларга доимо суянади ва тўла ишонади. 

Таълим соҳасида амалга оширилаётган самарали ислоҳатлар, умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда ёшларга таълим-тарбия бераётган вилоятимизнинг фидойи, ёш педагог ходимларимизни келажак авлодга таълим-тарбия беришдаги фидокорона меҳнатлари, олий мақсадлари ва эзгу ишларига омад ёр бўлишини тилаймиз.

Сизларни яна бир бор бугунги катта шодиёна 30 июнь – “Ёшлар куни” байрами билан чин дилдан табриклаб қутлаган ҳолда, барчангизга улкан зафарлар, олдингизга қўйган мақсадларга етишишингизда омад тилаб қоламиз.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати



Report Page