Сирдарё вилояти ўқитувчилари ўртасидаги “Маҳоратли педагоглар” олимпиадасига старт берилди

Сирдарё вилояти ўқитувчилари ўртасидаги “Маҳоратли педагоглар” олимпиадасига старт берилди

@sirdaryo_xtb

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ушбу олимпиада 2019 йил ноябр ойидан бошлаб ўқитувчилар ўртасида ўтказиб келинмоқда. Олимпиадани ўтказишдан мақсад вилоятда таълим сифатини янада яхшилаш, ўқитувчилар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ташаббускор, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва уларнинг илғор ишларини вилоят, республика миқёсида оммалаштиришдир.

Бошқарма бошлиғининг 2021-йил 20-январдаги 11-и-сонли буйруғига асосан, анъанани давом эттирган ҳолда барча фанлардан ўқитувчилар олимпиадаси ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, жорий йилнинг 25-26-феврал кунлари математика фани ўқитувчилари ўртасида “Маҳоратли педагоглар” вилоят ўқитувчилари олимпиадасига старт берилди.

Олимпиаданинг биринчи босқичи тест бўлиб, унда барча туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари ва вилоят тасарруфидаги мактабларидан 5 нафардан иборат 12 та жамоа иштирок этади. Бу жамоавий тадбир бўлиб, ўқитувчиларни биргаликда ишлаш, жамоа аъзоларини ўзаро ҳурмат қилиш тамойиллари ҳам кўзда тутилган.

26-феврал куни эса олимпиаданинг 2-босқичида иштирокчилар очиқ дарс ўтиш шартини бажаришади ва бу топшириқда жамоанинг 5 нафар аъзоси бир соатлик дарс ўтиб берадилар. Натижа эса хакамлар томонидан баҳолаб борилади.

Олимпиада натижасига кўра ғолиб деб топилган 3 та жамоага халқ таълими бошқармасининг эсдалик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланади.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page