Сирдарё вилояти ХТБ АКТни жорий  этиш  ва ривожлантириш бўлими  ходимлари билан йиғилиш бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти ХТБ АКТни жорий  этиш  ва ривожлантириш бўлими  ходимлари билан йиғилиш бўлиб ўтди

@sirdaryo_xtb

Йиғилишдан мақсад вазирлик ва раҳбарият томонидан қўйилаётган  топшириқларни   бажаришда сифатни таъминлаш учун ўзаро тажриба ва фикр алмашиш бўлди. Машғулот давомида ЗООМ дастури орқали Республика  АКТ  маъсуллари таклиф қилиниб, Гулистон шаҳридаги 17-мактабда ташкил  қилиинган смарт синф тақдимоти ўтказилди.

Бугунги кунда замонавий АКТ дан фойдаланиб дарс ўтиш ҳаётий аниқлик, кўз билан кўриб намаён бўлаётган дарс ҳисобланади. Таълим бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини қизиқиб ўрганиб, ўз иш жараёнимда ҳам қўллаб кўришни мақсад қилдим. Шу мақсадда СМАРТ теливизор олишни, планшетлар орқали дарсда кўпроқ ўқувчилар учун маълумотлар бериш учун иш тажрибамдан тўғри фойдаланиш йўлларини ўйладим”– дейди 17-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Н.Иброҳимова. 

Бунда эришиладиган ютуқ ота-она билан ўқитувчини ҳамкорликда ишлашга чақиради.

Шундан сўнг мактабларда жорий қилинган «Кундалик» ААТга янги  киритилаётган мактаб ўқитувчиларига қулайлик яратиш мақсадидда Сирдарё тумани АКТ ни жорий этиш ва ривожлантириш шўъбаси мудири Б.Хўжамқулов  томонидан яратилган методик қўлланма тақдимоти ўтказилди.

Йиғилиш сўнгида Интернет таърифи тезлиги, локал тармоқ ўрнатилиши сифати бўйича “Ўзбектелеком” АК, АКТ вазирлиги Сирдарё ҳудудий бошқармаси, АКТни назорати бўйича давлат инспексияси ва вилоят халқ таълими АКТ масъуллари ҳамкорлигида ЗООМ йиғилиш ўтказилишига келишиб олинди. 

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

  



Report Page